• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Марадона Италияни забт этди, Месси Испанияни, Агуэро эса Англияда буни уддалади». Футбол аҳли Серхио Агуэро билан хайрлашди

    «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агуэро хайрлашув мактубини ёзди ва унда барчага миннатдорчилик билдириб, ўзининг дил изҳорларини билдирди:

    Яна бир бор ўйнаш имконияти учун боримни берардим. Аммо охирги текширувлардан сўнг шифокорлар профессионал футболдаги фаолиятимни якунлашни маслаҳат берди. Қарор қабул қилишим учун уларнинг сўзлари етарли бўлди. Бундай ҳолатда фаолиятни якунлаш оғир, лекин ҳаёт биринчи ўринда туради.

    Футбол менга ўргатган нарсалардан бири — мағлубият ғалабани олиб келиши мумкин. Ҳозир бу ўзгармайди. Албатта, бу оғриқли, лекин фожиа эмас. Бошқача ҳолат бўлганда фожиа бўларди. Мен ўйнашим мумкин бўлган келажак ҳақида эмас, мўъжизавий ўтган 18 йилим ҳақида ўйлайман.

    Йилдан йилга иштиёқ ва фидойилик билан ишлаганим каби ажойиб фаолиятим ўзим билан қолади. Болалигимда ўйнаган жамоалар, шунингдек, «Индепентенте», «Атлетико», «Манчестер Сити», «Барселона», Аргентина термаси — мен учун қадрли бўлган барчасига меҳр ва ғамхўрликни сақлаб қоламан.

    Барча тўсиқларга қарамасдан мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Сизнинг ёрдамингиз мени кучлироқ қилди.

    Энг яхши шароитларда фаолиятимни ривожланишига ҳисса қўшган барча мураббийлар, жамоадошларим, ходимлар, физиотерапевт ва менежерларга раҳмат демоқчиман. Айниқса, доим мен тарафда бўлган оилам ва дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Ундан ташқари мен билан 14 йил давомида бирга ишлаган агентларимга ҳам раҳмат.

    Ҳаёт давом этади ва олдинда ҳали кўп нарса бор. Менда аввалгидан фарқ қиладиган янги босқич бошланяпти. Лекин ҳар доимгидек позитив кайфият, иштиёқ ва хурсандчилик билан давом этаман.

    Серхио Агуэро, «Барселона» ҳужумчиси

    Ижтимоий тармоқларда футбол жамоатчилиги Серхиони қўллаб-қувватлаб, у билан хайрлашди.

    «Барселона» президенти Хоан Лапорта: «Биз сени «Барселона»да кўпроқ қолишингни хоҳлагандик, аммо тўғри қарор қабул қилдинг. Сенга энг яхши тилакларни тилаймиз!»

    https://www.instagram.com/p/CXghv8grOJf/

    Энг яқин дўсти Лионель Месси: «Деярли бутун фаолиятимиз давомида бирга эдик, Кун... Бизнинг ажойиб лаҳзаларимиз ва омадсиз кунларимиз бўлди, лекин булар бизни бирлаштирди ва дўстга айлантирди. Майдондан ташқари ҳаётда бу лаҳзаларда яшашни давом эттирамиз.

    Яқиндагина қўлга киритилган Америка Кубогидаги қувончлардан сўнг, Англиядаги эришган ютуқларингдан сўнг... Албатта, энг севган ишинг билан энди шуғуллана олмаслигингни кўриш оғриқли. Сен бахтли инсонсан, чунки бахтни бошқаларга улашасан. Сени яхши кўрадиган инсонлар бундан кейин ҳам ёнингда бўлади. Энди ҳаётингда янги босқич бошланяпти. Буёғига ҳам табассум билан давом этишингга ишонаман.

    Ҳаётингнинг янги босқичида омад тилайман! Сени жуда яхши кўраман, дўстим. Майдонда ўрнинг билинади, терма жамоадаги вақтларимизни соғинаман!».

    https://www.instagram.com/p/CXgSATFsg7K/

    УЕФАнинг расмий Instagram саҳифаси: «Фантастик фаолият билан табриклаймиз, Агуэро. Кейинги ҳаётда омад тилаймиз!».

    https://www.instagram.com/p/CXgy0M7M6Ok/

    «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола: «Марадона Италияни забт этди, Месси Испанияни, Агуэро эса Англияда буни уддалади. Унинг натижалари буни исботлайди. Агуэрога ўхшаб, футболчининг ичида олов ёнса, бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қилади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Собиқ жамоадоши, «Манчестер Сити» футболчиси Кевин де Брюйне: «Барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири! Кейинги фаолиятингга омад тилайман. Кўришгунча».

    https://www.instagram.com/p/CXgL50Ztgys/

    «Манчестер Сити» матбуот хизмати: «Қирол Кун. ‘Манчестер Сити’нинг ҳар бир аъзоси Серхио Агуэрони охирги ўн йилдаги муваффақиятли фаолияти учун миннатдорлик билдиради ва унинг кейинги ҳаётида омад тилайди!».

    https://www.instagram.com/p/CXgHXqPI59S/

    «Барселона» ва Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Хавьер Маскерано: «Хосе (Пакерман) сени жамоага чақирган кунидан бошлаб бошқача эканлигингни англагандик. Сен билан бирга ўйнаш шараф, лекин ундан ҳам кўпроқ сенинг буюк инсон эканлигингни билиш! Майдонда ва унинг ташқарисида биз билан ўтказган ажойиб лаҳзаларинг учун ташаккур. Сени яхши кўраман, дўстим».

    https://www.instagram.com/p/CXgwgaOPI9O/

    «Реал» матбуот хизмати: «Сендек футболчига қарши ўйнаш шараф. Дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. Сенга ва оилангга омад тилаймиз».

    https://www.instagram.com/p/CXgJjr0IHUQ/

    Собиқ жамоадоши Винсент Компани: «Фавқулодда ажойиб ҳужумчи фаолиятини якунлаяпти. У нафақат яхши жамоадош, дўст ва ноёб шахс. Ҳақиқий ‘Манчестер Сити’ феноменига раҳмат ва ҳурмат. Сенга энг зўр афсона бўлишдан бошқа нарса тиламайман».

    https://www.instagram.com/p/CXgeNmoM39x/

    Мавзуга доир:

    • Мессининг «Барселона»дан кетиши Агуэро учун бахтсизлик. Аргентиналик ҳужумчиларнинг дўстлиги тарихи
    • «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?

    16.12.2021, 13:31   Изоҳ (0)   13761
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лигани судга берган «Реал» ва «Барселона», ЖЧ ярим финалчисидан реванш олган Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва бекор бўлиш арафасида турган Африка Кубоги. Энг

    15.12.2021, 22:18

    Бразилияда сиёсий тортишувлар шундай ҳал қилинади: мер ва депутат MMA қоидалари бўйича жанг қилди (видео)

    15.12.2021, 21:15

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси 10 та гол урилган ўйинда Қозоғистон устидан иродали ғалабага эришди

    15.12.2021, 19:50

    Расман: Серхио Агуэро юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    15.12.2021, 16:25

    АПЛ. «Манчестер Сити» рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, Кевин де Брюйнедан дубль

    15.12.2021, 07:03

    Марадона Кубоги. «Барселона» пенальтилар сериясига қадар борган ўйинда «Бока Хуниорс»га мағлуб бўлди

    15.12.2021, 00:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.