Футзал бўйича ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккинчи баҳс 15 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида қозоғистонликлар 3:0 ҳисобида олдинга бораётган эди. Иккинчи бўлимда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди. Ўзбекистон таркибида Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов, Равшан Элибоев ўз ҳисобга биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, Даврон Чориев дубль муаллифига айланди. Якунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу терма жамоалар ўртасида 14 декабрь куни ўтказилган дастлабки ўйинда Қозоғистон 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Футзал
Ўртоқлик ўйини
15 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)