Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 17-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Лидс» ўртасидаги баҳс 14 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида Фил Фоден ҳисобни очди. Шундан сўнг Жек Грилиш ва Кевин де Брюйне ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда Риёд Маҳрез «шаҳарликлар»нинг тўртинчи голини урган бўлса, де Брюйне учрашувдаги иккинчи голини расмийлаштирди. Жон Стоунз ва Натан Аке «Манчестер Сити»нинг олтинчи ва еттинчи голига муаллифлик қилди.
Пеп Гвардиола жамоаси ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 41 тага етказди ва энг яқин таъқибчисидан 4 очко ўзиб кетиб, мусобақа етакчиси бўлиб турибди.
АПЛ
17-тур баҳси
14 декабрь, сешанба
«Манчестер Сити» – «Лидс» 7:0
Голлар: 1:0 – 8 Фоден, 2:0 – 13 Грилиш, 3:0 – 32 де Брюйне, 4:0 – 49 Маҳрез, 5:0 – 62 де Брюйне, 6:0 – 74 Стоунз, 7:0 – 78 Аке.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз, Лапорт, Рубен Диаш (Аке, 65), Зинченко, де Брюйне, Бернарду Сильва (Гундўған, 46), Родри (Фернандиньо, 56), Грилиш, Фоден, Маҳрез.
«Лидс»: Меле, Эйлинг, Льоренте, Фирпо (Драме, 73), Даллас, Форшоу, Ҳаррисон, Шеклтон (Клих, 38), Жеймс (Гелхардт, 46), Робертс, Рафинья.
Огоҳлантиришлар: Фирпо (20), Рубен Диаш (40).
Изоҳ (0)