• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ла Лигани судга берган «Реал» ва «Барселона», ЖЧ ярим финалчисидан реванш олган Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва бекор бўлиш арафасида турган Африка Кубоги. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 15 декабрнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Анталияда йиғин ўтказади

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 15—28 декабрь кунлари Тошкент ва Анталия (Туркия) шаҳарларида йиғин ўтказади. Кападзе йиғинга жалб этилган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

    Таркибдан 27 нафар ўйинчи ўрин олди, уларнинг 17 нафари «Олимпик» клуби вакиллари бўлди.

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қозоғистонга қарши кечган иккинчи ўртоқлик ўйинида 6:4 ҳисобида ғалабага эришди. Аввалги учрашувда ўзбекистонликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

    Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб борганди.

    Жаҳон

    «Реал», «Барселона» ва «Атлетик Б» Ла Лигани судга берди

    Испаниянинг гранд клублари CVC фонди билан келишув сабаб Ла Лигани судга берди. 10 декабрь куни Ла Лига CVC билан ҳамкорлик шартномаси имзоланишини маълум қилганди.

    «Реал» ва «Барселона» аввалдан ушбу лойиҳага қарши чиққанди. Улар мазкур битим келажакда клубларнинг медиа ҳуқуқларидан тушадиган даромадига жиддий таъсир ўтказишидан хавотирда. Шунингдек, «Реал» ёздаги раддиясида ушбу лойиҳа уч йилга тузилгани билан 50 йилга мўлжаллангани ва бу мантиққа тўғри келмаслиги ҳақида иддао қилганди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А Серия ва Бундеслига ушбу компаниянинг таклифига рад жавоб берганди.

    Африка Миллатлар Кубоги—2022 коронавирус сабаб бекор қилиниши мумкин

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Африка футбол конфедерацияси (CAF) 2022 йилнинг 9 январидан 6 февралига қадар Камерунда бўлиб ўтиши режалаштирилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасини бекор қилиши мумкин, дея хабар қилмоқда RМC Sport.

    Бунга Камерунда мусобақани ўтказиш билан боғлиқ масалаларда қийинчилик туғилаётгани ва коронавируснинг омикрон штамми тарқалиши сабаб қилиб кўрсатилган.

    CAF’нинг баёнотига кўра, Камерун камчиликларни бартараф этиш ва мусобақани қабул қилиш учун кун-у тун ҳаракат қилмоқда.

    Мазкур мусобақа Европа, айниқса Англия клубларининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Сабаби клубларнинг африкалик футболчилари бир ойдан ошиқ муддатга йўқ бўлиши билан бирга қайтгандан кейин маълум муддат карантинда ўтиришга мажбур.

    «Реал»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

    Фото: «Реал Мадрид»

    Фото: «Реал Мадрид»

    Ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Лука Модричнинг коронавирусга топширган тести ижобий хулоса берди. Бу ҳақда мадридликлар клуб матбуот хизмати маълум қилди.

    Футболчилар изоляцияга олинган ва мадридликларнинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юборади. «Реал»нинг кейинги ўйини 19 декабрь куни «Кадис»га қарши бўлиб ўтади.

    Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлади, Эриксен эса «Интер»дан кетмоқда

    Скрин: «Барселона»

    Скрин: «Барселона»

    «Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро юрагидаги муаммолар туфайли футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

    Шунингдек, Евро—2020 мусобақасида юрак хуружини бошдан кечирган Кристиан Эриксен «Интер» билан хайрлашиш арафасида. 29 ёшли ярим ҳимоячи ва Милан клуби тез орада шартномани бекор қилади, деб хабар беради журналист Николо Скира.

    Эслатиб ўтамиз, Евро—2020 юрак хуружидан сўнг даниялик футболчига кардиовертер-дефибриллятор жойлаштирилганди. Шундан сўнг унинг А Серияда ўйнай олмаслиги маълум қилинганди.

    Эриксен эндиликда Данияга қайтиши мумкин, у ҳозирда собиқ жамоаси «Оденсе»да машғулот ўтказмоқда. Бундан ташқари, «Аякс» ҳам у ҳақидаги маълумотлар билан қизиққанди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.12.2021, 22:18   Изоҳ (0)   15631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бразилияда сиёсий тортишувлар шундай ҳал қилинади: мер ва депутат MMA қоидалари бўйича жанг қилди (видео)

    15.12.2021, 21:15

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси 10 та гол урилган ўйинда Қозоғистон устидан иродали ғалабага эришди

    15.12.2021, 19:50

    Расман: Серхио Агуэро юрагидаги муаммо сабаб футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    15.12.2021, 16:25

    АПЛ. «Манчестер Сити» рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, Кевин де Брюйнедан дубль

    15.12.2021, 07:03

    Марадона Кубоги. «Барселона» пенальтилар сериясига қадар борган ўйинда «Бока Хуниорс»га мағлуб бўлди

    15.12.2021, 00:50

    Бундеслига. «Бавария» Левандовски ва Гнабрининг голлари эвазига рақибини тор-мор келтирди

    15.12.2021, 00:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чорвоқ сув омборига айрим дачалардан қувур орқали сув оқизилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 7 август, 10:35

    Трамп Путин билан келаси ҳафта учрашишини айтди

    Дунё | 7 август, 10:22

    “Реал Мадрид” Кроос ва Модричга муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 7 август, 10:16

    Япония ҳукумати ҳақиқий ўқ узиши мумкин бўлган 16 мингта ўйинчоқ тўппончани сотувдан олиб ташлайди

    Қўзиқорин | 7 август, 10:00

    Африкада буқа овга чиққан миллионерни шохлаб ўлдирди

    Дунё | 7 август, 09:45

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.