Бразилиянинг Борба шаҳри мери Симау Пейшото ўзининг собиқ маслаҳатчиси, ҳозирда мамлакат парламенти депутати Эринеу да Сильва билан MMA қоидалари бўйича жанг ўтказди. Бу ҳақда The Guardian’га таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сиёсатчилар ўртасидаги муштлашувга (жанг ташкил этилишига) шаҳар аквапарки тақдири ҳақидаги баҳс сабаб бўлган. Сильва шаҳар ҳокимини паркни сақлаб қола олмаётгани учун кескин танқид қилган, шундан сўнг Пейшото ўз ижтимоий тармоғида видео эълон қилган ва унда депутат билан жанг қилмоқчи эканига шама қилган.
Сайловчиларнинг танқидидан сўнг Пейшото да Сильва билан фақат спорт қоидалари бўйича жанг қилиш истагида эканини айтган. Депутат ўз навбатида чорловни қабул қилган.
Жанг маҳаллий мактаб спорт залида ўтказилган ва жонли эфирда намойиш этилган. Сиёсатчилар уч раунд жанг ўтказган ва унда Пейшото очколар бўйича ғалаба қозонган. Шундан кейин да Сильва ўз даъвосидан воз кечган.
Изоҳ (0)