Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден 7 декабрь, сешанба куни кечқурун видеоалоқа ёрдамида музокара ўтказишни бошлади, дея хабар берди Meduza. Икки давлат раҳбарлари мулоқотнинг ушбу форматидан биринчи марта фойдаланмоқда.
Путин Сочидаги қароргоҳида, Байден Вашингтондаги Оқ уйда туриб суҳбатлашмоқда. Музокаралар матбуот учун ёпиқ ҳолда олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Россия ва АҚШ президентлари бошқа масалалар қатори Украина атрофидаги вазият ва НАТОнинг шарқ томон кенгайиши масалаларини ҳам муҳокама қилади.
Путин ва Байден президент сифатида илк бор 2021 йил 16 июнь куни Женевада учрашган эди. Ўшанда учрашув юзма-юз форматда бўлиб ўтган. Ноябрь ойида «Коммерсантъ» манбаларига таяниб, Россия ва АҚШ президентларининг иккинчи шахсан учрашуви тахминан 2022 йил бошига режалаштирилгани ҳақида ёзди.
Изоҳ (0)