• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ғалабага асос бўлган мағлубият. АҚШни Иккинчи жаҳон урушига олиб кирган Перл-Ҳарбор фожиаси

    1939 йил бошланган Иккинчи жаҳон уруши дунёнинг деярли барча қудратли давлатларини ўз домига тортди. Бироқ буюк давлатлардан АҚШ бу урушда бетарафликни сақлаб қолди. Америка ҳукумати уруш давомида Буюк Британияга иқтисодий ёрдам берса-да, ҳарбий ҳаракатларга қўшилмади. Аммо 1941 йил 7 декабрь куни Германиянинг иттифоқчиси бўлмиш Япония нафақат АҚШ, балки бутун уруш тақдирини ўзгартириб юборган ҳужумни амалга оширди. Япон самолётлари ҳеч қандай уруш эълон қилмасдан, АҚШ ҳарбий флоти жойлашган Перл-Ҳарборга даҳшатли ҳужум уюштирди.

    Ҳужум сабаблари нима эди?

    1939 йил Германия Буюк Британия ва Францияга уруш эълон қилгач, Германиянинг иттифоқчилари Италия ва Япония ҳам Буюк Британия ҳамда Францияга қарши уруш эълон қилади. Шу тариқа инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва кулфатли уруш бошланади. Германия ва Италия Европада Францияни мағлуб этган бир пайтда Япония Узоқ Шарқда катта ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётганди. Хусусан, японлар Корея ва Ҳинди Хитой яримороли ҳамда Хитойнинг катта қисмини эгаллаб олади.

    Айнан Хитойга ҳужум Япония ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашувига сабаб бўлади. Чунки АҚШ Тинч океанидаги савдо алоқалари сабаб Хитойга ҳар қандай урушда уни қўллаб-қувватлашга ваъда берганди. Япониянинг Хитой шимолини тўлиқ эгаллаб, мамлакат марказий қисми томон юриши америкаликларни ҳаракат қилишга мажбур қилади. АҚШ Хитойга кредит беради ҳамда Японияга қарши иқтисодий санкциялар киритади. 1939 йили июлда Америка ҳукумати Япония билан 1911 йилда тузилган савдо ва навигация шартномасини бекор қилади. Кейинги йили АҚШ Япония билан барча савдо ва молиявий алоқаларни узади, Қўшма штатлар Япония учун жуда муҳим бўлган нефть ва пўлат маҳсулотларини сотиш ва ташишга эмбарго (тақиқ) киритади.

    Япония ҳукуматида ҳам ўз навбатида АҚШнинг бундай кескин қарорларидан норозилик пайдо бўлади. Кўпчилик япон амалдорлари Америкага қарши уруш бошлаш ҳақида ўйлай бошлайди. Шундай бўлса-да, келишувлар давом эттирилади. 1941 йил ноябрь ойи охирига қадар давом этган АҚШ—Япония музокаралари ҳеч қандай ижобий натижасиз тугайди.

    Перл-Ҳарборга ҳужумдан олдин Тинч океанидаги чегаралар

    Перл-Ҳарборга ҳужумдан олдин Тинч океанидаги чегаралар
    Фото: Origins

    Германиянинг 1941 йил ёзида СССРга ҳужум бошлаши Япониянинг Узоқ Шарқда қизил армия ҳужумидан хавфсирамаслигига имкон беради. Эндиликда япон кучлари бор эътиборни Тинч океанига қаратади. Жануби-ғарбий Осиё ва Австралияга қилинажак ҳужумда асосий тўсиқ АҚШнинг Тинч океан флоти эди. Япония қўмондонлиги АҚШга зарба бериш учун пухта режа тайёрлай бошлайди. Бу орқали улар АҚШни ён беришга, санкцияларни бекор қилишга ҳам мажбур қилмоқчи эди.

    АҚШ ҳам Япониянинг эҳтимолий ҳужумини билар, аммо бу ҳужум Гавайи оролларида жойлашган Перл-Ҳарборга эмас, Нидерландия шарқий Ҳиндистони (Индонезия), Сингапур ёки Тинч океани жанубидаги бошқа оролларга қилинишини тахмин қиларди. Чунки Гавайи ороллари АҚШдан уч минг километр узоқликда жойлашган бўлса, Япониядан олти ярим минг километр масофада жойлашганди. Японларнинг узоқ Гавайи оролларига ҳужум қилиш орқали уруш бошлашига ҳеч ким ишонмасди. Айни шу ишонч сабаб ҳам АҚШнинг бутун Тинч океан флоти жойлашган Перл-Ҳарбор базаси мустаҳкам ҳимояланмаганди.

    Режа ва тайёргарлик

    Япониянинг режаси оддий эди: Перл-Ҳарборга ҳужум қилиб, Тинч океан флотини йўқ қилиш. Натижада АҚШ кучлари Тинч океан минтақасида фалажланиб қолиши ва япон флоти деярли ҳеч қандай рақибсиз океанда босқинчилик ҳаракатларини амалга ошириши мумкин эди. Аммо Перл-Ҳарборга Америка айғоқчиларига сездирмасдан яқинлашиш қийин эди.

    АҚШ генераллари япон флоти кучлари Тинч океан жанубида тарқалиб кетган дея тахмин қиларди. АҚШ билан музокаралар давом этар экан, японлар Тинч океани шимоли-ғарбий қисмида ўз кучларини йиға бошлади. Япон флоти бош қўмондони Ямомото Исороку Гавайи оролларидан 440 километр шимолда самолёт ташувчи кемаларни тўплайди ва шу ердан Перл-Ҳарборга ҳаво ҳужуми амалга оширишга қарор қилади. Ҳужумда бир неча кичик сувости кемалари ҳам иштирок этади. 26 ноябрга келиб япон қўшинлари ҳужумга тўла тайёр эди.

    Перл-Ҳарборга ҳужум

    Перл-Ҳарборга ҳужум
    Фото: History

    АҚШ разведкаси японларнинг Гавайига тахминий ҳужумини сезади. Шу муносабат билан Гавайидаги Тинч океан флоти қўмондони адмирал Ҳазбенд Киммелга ҳимоя чораларини кўриш ва эҳтиёткорликни кучайтириш ҳақида Вашингтондан телеграммалар юборилади. Аммо Киммел баъзи чоралар кўрса-да, барибир жанговар шайликни кучайтирмайди. Оролдаги ҳарбий ҳаво кучлари бошлиғи бўлган генерал Уолтер Шорт эса огоҳлантиришдан сўнг кўплаб самолётларни хавфсиз деб ҳисоблаган Wheeler Field базасига жамлайди.

    Ҳужумнинг бошланиши

    Япон қўшинлари ҳужум учун энг қулай пайт: якшанба тонгини танлашади. Перл-Ҳарбордаги таркибнинг учдан бир қисми дам олишда, қолганлари эса дам олиш куни сабаб ҳали ўз жойини эгаллашга улгурмаганди. Япония ҳукумати ҳеч қандай уруш эълон қилмасдан, АҚШ кучларига ҳужумга ўтади.

    7 декабрь куни соат 07:55 да япон флотининг уч юздан ошиқроқ самолётлари Перл-Ҳарбор осмонида пайдо бўлади. Ҳақиқий даҳшат бошланади. Америкалик ҳарбийлар япониялик ҳамкасблари ҳужумидан шунчаки ҳайратда қолади. Ҳужумнинг биринчи тўлқинида япон қирувчи ва бомбардимончи самолётлари АҚШ ҳарбий ҳаво кучларига қақшатқич зарба беради. Америка самолётларининг фақатгина олтитаси ҳавога кўтарилишга улгуради. 180 дан ортиқ самолёт ҳавога кўтарилмасдан йўқ қилинади, 150 дан ортиқ самолёт эса шикастланади.

    Шунингдек, адмирал Киммел бошчилигидаги Тинч океан флоти ҳам японлар учун тайёр ўлжага айланади. Чунки қирғоқда лангар ташлаб турган бу кемалар якшанба тонги бўлгани боис жанг давомида деярли бошқарилмайди ва ўт очмайди. Ярим соат ичида Тинч океан флотининг ўндан ортиқ кемаси жиддий шикастлантирилади, Тинч океан флотининг энг катта кемаларидан бири бўлмиш «Аризона» линкорининг ҳалокати даҳшатли Перл-Ҳарбор қирғинининг рамзига айланади. Кемага ташланган бомба унинг ўқ-дори сақланувчи қисмига тушади ва 1400 экипаж аъзосидан 1177 нафари ҳалок бўлади.

    Иккинчи тўлқин биринчисига нисбатан кучсизроқ, лекин анчагина зарарли бўлади. Соат 09:00 да ҳужум тўхтайди.

    Аризона кемаси ҳалокатга учраши

    Аризона кемаси ҳалокатга учраши
    Фото: Britannica

    АҚШ қўшинининг талафоти катта эди. Кема ва самолётларга етказилган зарардан ташқари, 2300 нафардан кўпроқ инсон ҳалок бўлади. Яна мингдан ортиқ киши жароҳат олади. Япон армияси йўқотиши эса жуда кам эди: 64 аскар ва 29 самолёт. Бутун дунё японларнинг кейинги ҳаракатлардаги ғалабасига шубҳа қилмади.

    Перл-Ҳарбор фожиаси нимага олиб келди?

    Перл-Ҳарборга ҳужум кутилганидек АҚШнинг Япония олдида тиз чўкишига олиб келмади. Гарчи Гавайидаги Тинч океан флоти ҳарбий кемаларига катта талафот етказилган бўлса-да, бу даврда флотнинг асосий кучи ҳисобланувчи самолёт ташувчи кемалар Перл-Ҳарборда эмасди. Уларнинг бир нечтаси топшириқ асосида Тинч океани бўйлаб тарқалган, қолгани эса АҚШга қайтганди. Яна еттита крейсер ва эстминец ушбу кемаларга ҳамроҳлик қилаётганди.

    Шикастланган кемаларнинг ҳам иккитасидан ташқари барчаси тез орада қайта таъмирланади. Қолаверса, японлар ҳужумдан яна бир асосий мақсад: нефть омборларини йўқотишни уддалай олмади.

    Перл-Ҳарборга ҳужумнинг эртасигаёқ АҚШ президенти Франклин Делано Рузвельт Конгрессдан Японияга қарши уруш бошлашни сўрайди. Конгресс ҳам, АҚШ халқи ҳам урушга киришни бир овоздан маъқуллайди.

    8 декабрь куни АҚШ расман Иккинчи жаҳон урушига қўшилади. Шу куни Америка Қўшма Штатлари Японияга қарши уруш эълон қилади. Орадан уч кун ўтиб эса Япония иттифоқчилари Германия ва Италия АҚШга қарши уруш эълон қилди. Шу тариқа иқтисодий санкцияларни бекор қилиш мақсадида Перл-Ҳарборга ҳужум қилган Япония ўз рақибини глобал урушга тортди. Бу эса Япониянинг ўзи учун ҳалокатли бўлади.

    Фото: Timeлине

    АҚШнинг урушга кириши Сталинград жанги билан биргаликда Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш ясаган воқеа ҳисобланади. АҚШ ўз иттифоқчиларига айланган Буюк Британия ва Совет иттифоқига улкан миқдорда пул ва қурол-яроғ етказиб беришни бошлади. Бу эса ўша машҳур Сталинград жангидаги СССР қўшинлари ғалабасига ҳисса қўшди.

    Япония эса Перл-Ҳарбор учун оғир тўлов қилади. Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига инсоният тарихидаги биринчи атом бомбаси ташланиши ҳам маълум маънода Перл-Ҳарбор учун қасос эди. Урушдан кейин Япония уч минг йиллик тарихида биринчи бор чет эл кучлари — АҚШ армияси томонидан эгаллаб олинади ва япон армияси тарқатиб юборилади. АҚШ армияси бугунги кунга қадар Япония ҳудудида сақланиб келмоқда.

    07.12.2021, 21:24   Изоҳ (0)   129267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.