Red Wings авиакомпанияси Доғистон пойтахти Махачқалъадан Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрига парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда «ТАCC» хабар қилди.
Махачқалъа аэропорти матбуот хизматининг маълум қилишича, Махачқалъа—Навоий—Махачқалъа йўналиши бўйича тўртта рейс режалаштирилган.
«Навоийга қатновлар 25 декабрь ва 8 январь кунлари амалга оширилади. Ортга қайтиш эса мос равишда 26 декабрь ва 9 январга белгиланган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, рейслар 100 нафаргача йўловчини сиғдира оладиган Sukhoi Superjet 100 самолётларида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербургдан Бухоро ва Наманганга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши хабар қилинганди. 2 декабрь, пайшанба куни Россиянинг Smartavia авиакомпанияси Наманганга илк мунтазам парвозини амалга оширди.
Шунингдек, Қанот Шарқ Тошкентдан Сочига мунтазам парвозларни йўлга қўйгани, Россиянинг Волгоград шаҳридан Ўзбекистонга мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши ва Наманган халқаро аэропортидан Новосибирск ва Қозонга авиапарвозлар йўлга қўйилаётгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)