• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода Италиянинг Campania университети филиали очилиб, талабалар Италияда амалиёт ўташига имконият яратилади

    Италиянинг Неапол шаҳрида Бухоро вилояти делегацияси ҳамда Луижи Ванвителли номидаги Campania университети раҳбарияти ўртасида Бухоро шаҳрида мазкур университет филиалини ташкил этиш бўйича дастлабки келишув меморандуми имзоланди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

    Фото: «Дунё» агентлиги

    Фото: «Дунё» агентлиги

    Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Отабек Акбаров, Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев, Бухоро муҳандислик-технология институти ректори Нусратилла Баракаев ва Бухоро давлат тиббиёт институти проректори Аҳатжон Насуллаев, Campania университети ректори Жанфранко Николетти, университет проректори Луиджи Маффей, университет халқаро бўлими бошлиғи Сержио Минуччи ҳамда турли факультетларнинг вакиллари қатнашган

    Бухоро шаҳрида Campania университети филиалини очиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама этилган. Имзоланган келишувга асосан филиалда Campania университетининг ўқув дастурлари асосида қурилиш, архитектура, кийимлар дизайни, олий ҳамширалик йўналишларида бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Шунингдек, Бухоро вилоятида мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда чарм ва тери маҳсулотларини қайта ишлаш, тиббиёт, фармацевтика ва турли тор мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш таклифи ўртага ташланган.

    Филиалда таълим жараёнига Campania университетининг малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилиб, талабаларнинг Италияда амалиёт ўташига имконият яратилади.

    Ректор Жанфранко Николетти Бухоро шаҳрида Campania университети ўз филиалини ташкил этишдан манфаатдорлиги, 2022 йилнинг баҳорида университет делегациясининг Бухоро шаҳрига ташрифи давомида филиални ташкил этиш бўйича шартномани имзолашга тайёр эканини билдирган.

    Филиал фаолияти тўлақонли йўлга қўйилгунга қадар Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро давлат тиббиёт университети билан юқорида таъкидланган йўналишлар бўйича қўшма таълим дастурлари амалга оширилади. Бу бўйича Campania университети ҳамда Бухоро олий билим юртлари ўртасида меморандум имзоланган. Томонлар ўртасида қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва турли ташкилий масалалар батафсил муҳокама этилиб, бу борада ишларни янада жадаллаштиришга келишиб олинган.

    Шунингдек, Campania университети ҳамда Бухоро вилояти олий таълим муассасалари ўртасида икки томонлама профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, турли илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам келишиб олинган. Campania университети мутахассислари Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари илмий лабораторияларини модернизация қилишга кўмаклашиш, ўзбекистонлик талабаларга PhD даражасини олиш учун грантлар ажратиш, ўзбекистонлик профессор-ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун Италияга таклиф этиш ҳамда икки томонлама диплом асосида таҳсил олаётган талабаларнинг Campania университетида ўқишини амалга оширишга тайёрлик билдирилган.

    Томонлар, шунингдек, таълим соҳасида бошқа истиқболли масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

    Мавзуга доир: Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилади

    Бундан аввал Россия Ўзбекистонда 8 та ОТМ филиалини очиши кутилаётгани, Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилгани ҳамда Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Hwashin Cyber университети филиали очилиши ҳақида хабар берилганди.

    02.12.2021, 22:16   Изоҳ (0)   9171
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Абу-Даби валиаҳди ва БАА бош вазири ўринбосарини мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги муносабати билан табриклади

    02.12.2021, 22:02

    Чиноз тумани ҳокими мажбурий обуна ташкил этишга урингани аниқланди

    02.12.2021, 21:16

    Шавкат Мирзиёев: «Ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади»

    02.12.2021, 20:29

    Ўзбекистонда «Автомобиль тарихи» маълумотларини аниқлаш хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    02.12.2021, 20:16

    Шавкат Мирзиёев: «2022 йилда қуриладиган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши шарт»

    02.12.2021, 19:59

    Ўзбекистонда аҳоли маблағларини қурилишга жалб қилишни рағбатлантириш бўйича янги «мақсадли ипотека омонати» механизми жорий этилади

    02.12.2021, 19:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.