Шоколад ва хурмодан тайёрланадиган бетактор таъмга эга пудинг ширинликни хуш кўрувчилар учун айни муддао.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • юмшоқ хурмо – 2 дона;
  • какао кукуни – 2 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Хурмо тозаланиб, йирик бўлакларга бўлинади. Блендер ёрдамида какао кукуни билан бир хил масса ҳолига келгунча аралаштирилади.
  2. Ширинлик махсус идишларга солиниб, 4-5 соатга музлаткичга қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!