Оила аъзоларингизга ёқиши аниқ бўлган ширинлик рецептини ҳавола қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ— 90 г;
- ун — 300 г;
- какао — 4 ош қошиқ;
- тухум — 2 дона;
- шакар — 200 г;
- туз;
- кефир — 250 мл;
- сметана — 350 г;
- шакар — 150 г;
- ванилин — 1 чой қошиқ;
- қаймоқ — 250 г;
- сув — 3-4 қошиқ.
- Сариёғни эритинг.
- Унга ичимлик содаси ва какао қўшинг.
- Чақилган тухумга шакар ва туз қўшиб миксерда аралаштиринг.
- Аралаштиришда давом этиб сариёғ ва кефир қўшинг.
- Суюқ маҳсулотларни қуюғи билан аралаштиринг.
- Хамирни 170 даража қизиган печда 50-65 дақиқа пишириб олинг.
- Сметанага шакар кукуни ва ванилин қўшинг.
- Миксер билан яхшилаб аралаштирилган қаймоқни сметанага қўшинг.
- Сувга шакар қўшиб қайнатиб олинг.
- Пишган хамирни уч қават қилиб кесинг.
- Четларини кесиб майда ушоқ ҳолига келтиринг.
- Шакарли сув сингдирилган хамирларни орасига крем суртиб тахланг.
- Усти ва четларини крем билан қопланг.
- 6-8 соат совиткичда турганидан кейин устига майдаланган ушоқни сепиб чиқинг.
Изоҳ (0)