• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистонда «Толибон» аҳолининг смартфонларини текшириб, мусиқа ва видео олиб юрганларни калтаклаётгани хабар қилинди

    Афғонистонда «Толибон» жангарилари жамоат жойларида одамларни тўхтатиб, уларнинг смартфонларини текширмоқда. Афғонистон фуқароларининг «Озоди» радиосига айтишича, қуролланган шахслар мобил қурилмаларида мусиқа ёки видео олиб юрган одамларни калтаклаган ёки таъқиб қилган. Кўп ҳолларда телефонлар аҳолидан тортиб олинади ёки улардаги барча маълумотлар ўчирилади, деб ёзмоқда Asia Plus.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Афғонистон фуқароларидан бири Кобулдаги дўконини беркитиб, уйига кетаётганида «Толибон» жангарилари уни тўхтатиб, смартфонини кўрсатишни талаб қилган.

    «Улар телефонимни текширди ва спорт билан шуғулланаётганим, залда машқ қилаётганим, дўстларим билан сайрга чиққаним акс этган суратларимни кўрди, телефонимда мусиқа борлиги учун мени уриб, тепкилади. Қандай жиноят қилдим, деб ҳайрон бўлишдан бошқа иложим қолмаганди», — деган қўрқув сабаб исмини ошкор этмаган фуқаро.

    Бутун мамлакат бўйлаб афғонлар «Толибон» уларнинг смартфонларидаги шахсий фотосуратлар, видеолар, контактлар ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кўздан кечириши ҳақида гапирмоқда.

    Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг сўзларига кўра «Толибон» жангарилари ахлоқий қоидаларга зид деб ҳисоблаган мусиқа ёки видеоларни олиб юрган одамларни кўпинча таъқиб қилади ва уларга нисбатан куч ишлатади. Аксарият ҳолларда қуролланган шахслар қурилмаларни мусодара қилган, синдирган ёки смартфонлардаги маълумотларни ўчириб ташлаган.

    Афғонларнинг кўпчилиги шахсий маълумотларини бегона одамлар кўришини ҳақоратли деб ҳисобламоқда. Ясмина исмли аёл энди мобил телефонини жамоат жойларига олиб чиқмасликка қарор қилди. У амакиваччасининг смартфонидан «Толибон» жангарилари мусиқа топиб олган пайтда уни қандай калтаклагани кўз олдидан кетамаётганини айтди.

    «Улар амакиваччамни дўстлари ва ўткинчиларнинг олдида намойишкорона калтаклади. Бундай муомала инсон қадр-қимматига қанчалик путур етказиши уларга аҳамиятсиз. «Толибон» экстремистик дунёқарашини одамлар онгига сингдиришга уринмоқда», — дейди аёл. У ҳам хавфсизлик нуқтаъйи назаридан ҳақиқий исмини ошкор этмаган.

    «Толибон» ислом шариатининг фундаменталистик талқинига амал қилади. 1996 йилдан 2001 йилгача бўлган даврда ҳам Афғонистонни бошқарган «Толибон» ўша пайтда мусиқа, мустақил оммавий ахборот воситалари ва кўплаб спорт турларини тақиқлаган. Аёлларга ишлаш, қизларга эса мактабга бориш ман этилган. «Толибон», шунингдек,  эркакларни ибодат қилишга ва соқол ўстиришга мажбурлаган.

    2021 йилнинг август ойида ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан сўнг «Толибон» ўзининг аввалги бошқарувига хос бўлган кўплаб репрессив қонунлар ва реаксион сиёсий чораларни қайтадан қабул қилди.

    Кобуллик ҳуқуқ эксперти Субҳон Мисбаҳнинг айтишича, толибларнинг смартфонларни текшириш амалиёти улар ўзи тарғиб қилаётган ислом қонунларига зид. «Исломнинг шариат қонунлари бировнинг шахсий ҳаётига рухсатсиз аралашишни тақиқлайди. Агар кимдир жиноят содир этганликда гумон қилинса ёки айблансагина аралашишга рухсат берилади. Бундай фаолиятга алоқадор шахслар тергов остига олиниши керак», — деди у.

    Айни пайтда «Толибон» аҳолининг смартфонлари жангарилар томонидан текширилганини рад этмоқда.

    «Ҳеч кимга бировнинг мобил телефонини текшириш ҳуқуқи берилмаган. Биз бундай воқеалар ҳақида эшитмадик», — дейди «Толибон» вакили Аҳмадулла Восик «Озоди» радиосининг афғон хизматига.

    Афғонистонликларнинг айтишларича, «Толибон»нинг ушбу ҳаракатлари янгилик эмас. 20 йил давомида «Толибон» жангарилари мунтазам равишда одамларни кутилмаганда тўхтатиб, уларнинг смартфонларини текшириб турарди. Кўпгина афғонлар смартфонлари олиб қўйилгандан сўнг қўрқитиш ёки таъқибга учраш ҳолатлари, айрим вақтларда эса телефон маълумотлари нусхалаб олинганини билдирган.

    «Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид 2020 йил октябрь ойида «Озоди» радиосининг афғон хизматиига юборган аудиомурожаатида жангарилар шубҳали одамларнинг телефонларини текширганини тан олганди.

    «Биз ҳеч кимнинг телефонини суратлари ёки маълумотларини кўриш учун текширмаймиз. Фақат қўлимизда тўлиқ маълумотлар борлиги учун гумондорларнинг телефонларини кўриб чиқамиз. Уларни ҳибсга олишимиз керакми ёки йўқми, деган қарорга келиш учун уларнинг алоқалари ва бошқа маълумотларини ўрганамиз ҳамда шу асосда уларни қўшимча сўроқ қилиш учун олиб кетишни ҳал қиламиз», — деган эди Мужоҳид.

    Мавзуга доир:

    • Афғонистоннинг собиқ вице-президенти «Толибон»ни мусиқа овозини ўчириш учун тўйдаги 13 кишини ўлдирганликда айблади
    • «Толибон» аёллар иштирок этган бир қатор теледастурларни эфирга узатишни тақиқлади
    • «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятига чек қўйди — ОАВ

    01.12.2021, 08:52   Изоҳ (0)   14109
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Хитойнинг квант ҳисоблаш билан шуғулланадиган компанияларини «қора рўйхат»га киритди

    30.11.2021, 21:23

    Коронавируснинг «омикрон» штамми 20 та давлатда қайд этилди

    30.11.2021, 20:52

    Очдан ўлмаслик учун қизларини сотаётган афғонлар. 500 долларга пулланган қизалоқ ака-опаларининг нажоткори

    30.11.2021, 19:51

    Гурбангули Бердимуҳамедов амалдорларга Туркманистонда Бетарафлик куни ва Янги йил байрамини муносиб тарзда ўтказишни буюрди

    30.11.2021, 19:06

    Рамзан Қодиров «баджаҳл ва қаттиққўл йигитларни» аёлларга нисбатан кўпроқ ҳурматда бўлишга чақирди

    30.11.2021, 18:35

    Қирғизистондаги парламент сайловлари вақтида «Ордо» партиясининг етакчиси йўқолиб қолди. У орадан 2 кун ўтгач алоқага чиқди ва тоғда кўнгилсизликка учраганини маъл...

    30.11.2021, 17:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.