Хитой шимоли-шарқидаги провинцияларга кучли қор бўрони ёпирилди. Бу ҳақда The Watchers нашрига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Маълум қилинишича, қор бўронлари, айниқса, Хейлунсзян ва Сзилин провинцияларида кузатилган. Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб Харбин, Сзилин ва бошқа шаҳарлардаги мактаб ҳамда боғчалар вақтинча ёпилган.
Хейлунсзян провинциясида 22 та автомагистрал йўл ёпилган, транспорт рейслари бекор қилинган.
Сзямуси шаҳрига 42 сантиметр қалинликдаги қор ёғган. Қорнинг ёғиши Хейлунсзяннинг айрим ҳудудларида рекорд даражага етган.
Аввалроқ Хитой пойтахти Пекинда ҳаво ҳарорати кескин совиб кетгани, шаҳарда одатдаги вақтдан деярли бир ой олдин қор ёғгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Видео: Қамчиқ довонидаги йўл қордан тозаланмоқда
Изоҳ (0)