• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг «Листвяжния» кўмир конидаги портлаш қурбонлари сони 50 нафардан ошди. Бу мамлакатда сўнгги 10 йил ичида юз берган энг йирик шахта ҳалокати

    Россиянинг Кемерово вилояти (Кузбасс) Белово шаҳридаги «Листвяжная» конида 25 ноябрь куни юз берган авария оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. 25 ноябрь оқшомида расмийлар 52 киши — 46 нафар кончи ва 6 нафар қутқарувчи ҳалок бўлганини эълон қилди. Улар орасида шахтадаги ёнғиндан кейин ер юзасига чиқмаган 35 нафар кон ишчиси бор. Воқеа содир бўлган пайтда конда жами 285 нафар ишчи бўлган, деб ёзади Meduza.

    Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари «Листвяжная» кони ҳудудида

    Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари «Листвяжная» кони ҳудудида
    Фото: «ТАСС»

    26 ноябрь куни  Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Чуприян шахтада омон қолган бир киши топилгани ҳақида хабар берди: вазир дастлаб бу одам ўлган деб тахмин қилинган кончи эканини айтди, бироқ кейинроқ у кончиларни қидириш вақтида ғойиб бўлган қутқарувчи эканлиги маълум бўлди. Маш Сибериа нашрига кўра, бу одам бошқа қутқарувчиларнинг олдига ўзи борган, у ҳушида, лекин шок ҳолатида бўлган. У касалхонага ётқизилган.

    Аксарият қурбонларнинг жасадлари шахтада қолмоқда — газ портлаши хавфи туфайли қидирув ишлари тўхтатилган. Россия ФВВнинг маълум қилишича, ер юзасига чиқмаган кончилар ва қутқарувчиларнинг кислород етишмаслиги, зарарли газларнинг юқори концентрацияси шароитида шахтада омон қолмагани тахмин қилинмоқда. «Тери тешикларига сўрилган углерод оксиди кондаги ишчилар учун жуда хавфли. Ҳатто тайёргарликдан ўтган қутқарувчилар ҳам (бундай шароитларда) ўзини ёмон ҳис қилади», — деган Кемерово ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди командири Юрий Ше. Одамлар ис газидан бўғилиб қолган, дейилади Беловский шаҳар округи маъмуриятининг хабарида.

    Конда юз берган авария оқибатида 64 киши, жумладан, қидирув ишларида иштирок этган 12 нафар қутқарувчи жароҳат олди. Жабрланганларнинг аксарияти — 50 киши касалхонага ётқизилган, қолганлари амбулатор даволанишга юборилган, дея хабар берган вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Жабрланганларга ёнувчи маҳсулотлар ва ис газидан заҳарланиш, бир нафар қутқарувчига эса бош жароҳати ташхиси қўйилган. Беморларда, жумладан, реанимацияга ётқизилганларда ҳам тикланишнинг ижобий динамикаси кузатилмоқда, дея таъкидлади вилоят СВВ вакили. 26 ноябрь тонги ҳолатига кўра, жароҳатланган уч нафар кончи ва бир нафар қутқарувчи реанимацияда.

    «Листвяжная» кони ҳудудида бедарак йўқолган кончиларнинг яқинлари

    «Листвяжная» кони ҳудудида бедарак йўқолган кончиларнинг яқинлари
    Фото: «ТАСС»

    Шахтадаги авария «метан-ҳаво аралашмасининг портлаши» туфайли юз берган, дея хабар берган Кузбасс раҳбари Сергей Сивилев. «Катта эҳтимол билан метан портлаган бўлиши мумкин, портлаш ва динамик зарба учқун тушиши оқибатида юз берган. У ташқарига чиқишга улгурмаган одамларни карахт қилган», — деди Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари Дмитрий Демешин. Россия ФВВ раҳбари Александр Чуприян ва Кузбасс губернатори журналистларга кондаги иккинчи портлаш ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар тўғрисида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган.

    Воқеа содир бўлгунга қадар конда метаннинг рухсат этилган максимал концентрациясидан ошиб кетиши қайд этилмаган, деди «ТАСС»нинг Россия техник назорат органларидаги манбаси. «Махсус қурилмалар буни қайд этмаган. Эҳтимол, тўсатдан отилиб чиқиш юз бергандир», — деди содир бўлган воқеанинг бир нечта версиялари кўриб чиқилаётганини таъкидлаган агентлик суҳбатдоши.

    2021 йилда «Ростехнадзор» қонунбузарликлар туфайли «Листвяжная» конининг айрим участкалари ишини тўққиз марта тўхтатган, дея маълум қилди муассасанинг расмий вакили Андрей Вил. Унинг сўзларига кўра, «Ростехнадзор» (Атроф-муҳит, технологик ва ядро назорати федерал хизмати) мутахассислари йил бошидан буён коннинг турли участкаларида ҳаммаси бўлиб 127 та текширув ўтказган, 914 та қоидабузарликларни аниқлаган ва «Листвяжная»га тўрт миллион рублдан ортиқ (53 минг АҚШ долларидан зиёд) жарима солган.

    Ҳалок бўлган кончилардан бирининг рафиқаси журналистларга авариядан 10 кун олдин, 15 ноябрь куни шахтада ёнғин содир бўлганини билдирди. «Ўн бешинчи ноябрда улар ҳушини йўқотмаган, шахтадаги ёнғинни ўзлари ўчиришган», — деди аёл. У шунингдек, турмуш ўртоғи кондаги метан даражаси «меъёрдан ортиқ» эканлигини айтгани ҳақида гапирган.

    Россия Тергов қўмитаси «Ростехнадзор» ходимларига қарши «одамларнинг ўлимига олиб келган эҳтиётсизлик» бўйича жиноий иш қўзғатди. Муассасанинг Беловский ҳудудий бошқармасидаги икки бош давлат инспектори воқеа содир бўлишидан бир ҳафта олдин, 25 ноябрь куни одамлар ҳалок бўлган жойнинг вентиляция штрекини текширгани тўғрисида далолатномалар тузган. Аммо улар аслида ҳеч қандай текширув ўтказмаганликда гумон қилинмоқда. Тергов қўмитаси уларни ҳибсга олиш учун судга мурожаат қилади.

    Аввалроқ Тергов қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги талабларини бузиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган эди. Мазкур иш доирасида кон директори, унинг ўринбосари ва участка бошлиғи қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, йўл қўйилган қоидабузарликлар туфайли «газ-динамик ҳодисаси юз берган, 4-сонли участканинг вентиляция штрекида тутун тарқала бошлаган, натижада шахтада бўлган ишчилар бўғилиб қолган». Тергов қўмитаси қўлга олинганларни қамашни сўрамоқда.

    Кон эгаси ҳалок бўлганларнинг оилаларига икки миллион рублдан (26 минг доллар) тўлашга ваъда берди. «СДС-Угол» компанияси қурбонларнинг оила аъзолари бу пулларни қонунда белгиланган тўловларга қўшимча равишда олишини маълум қилди. Компания, шунингдек, ҳар бир жабрланувчига қўшимча тўловлар юборишга қарор қилди, «лекин унинг миқдори ҳар бир шахснинг жароҳати даражасига қараб белгиланади». Ижтимоий суғурта фонди конда ҳалок бўлганларнинг яқинларига «имкон қадар тезроқ» ҳар бирига бир миллион рублдан (13 минг доллар) тўлашини маълум қилди. Минтақавий ҳокимият жабрланган кончилар ва кон қутқарувчиларга, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатишни ваъда қилмоқда (тўловлар миқдорига аниқлик киритилмаган). Россия президенти Владимир Путин Кузбассдаги конда ишлаган олти нафар қутқарувчини «Жасорат» ордени билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади: улардан беш нафари вафот этган.

    «Листвяжная»даги портлаш сўнгги 11 йил ичида Россия конларида содир бўлган энг йирик авария бўлди — 2010 йилда «Распадская» конида 91 киши ҳалок бўлганди. «Листвяжная» конида бундан аввалги йирик авария 2004 йил 28 октябрда содир бўлган, ўшанда метан портлаши натижасида 13 киши ҳалок бўлган. Шундан сўнг корхонанинг 9 нафар ходими шартли жазога ҳукм қилинган.

    Шавкат Мирзиёев «Листвяжная» конида содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Владимир Путинга таъзия йўллаган.

    26.11.2021, 19:06   Изоҳ (0)   14288
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Баъзи шаҳарларда мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилган (фото, видео)

    26.11.2021, 16:51

    Хитой Мудофаа вазирлиги хориж махсус хизматлари фаоллашганини маълум қилди

    26.11.2021, 16:06

    «Қора жума»: Amazon ходимлари 20 та мамлакатда норозилик намойишлари ўтказмоқда

    26.11.2021, 15:38

    Қирғизистонда депутатлар ва собиқ амалдорлар иштирокидаги давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

    26.11.2021, 14:26

    Польшадаги мигрантлар марказида тартибсизлик содир бўлди

    26.11.2021, 12:31

    Беларусда Ироққа қайтишни истамаган муҳожирлар митинг уюштириб, уларни Европа Иттифоқига киритишни талаб қилди (видео)

    26.11.2021, 07:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.