Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурхондарёнинг Сариосиё туманида кредит маблағларини ўзлаштирган ширкат раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, «И» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари О.А. кўп қаватли уй-жойларда жорий таъмирлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун ажратилган 2,9 миллард сўм кредит маблағининг 525,2 миллион сўмини шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланмасдан, банк филиалига сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда омонатга қўйилган 566 миллион сўмни талон-торож қилган собиқ банк ходимига жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар