• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россия ва Туркиядан қайтган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг тадбиркорлик билан шуғулланиши одатий ҳолга айланмоқда. Қандай қилиб?

    Йил давомида қанча меҳнат муҳожири Ўзбекистонга қайтиб келди? Улар ҳозир нима билан банд? Шулар ҳақида — қуйида батафсил.

    Фото: «Известия»

    Фото: «Известия»

    2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида 221 709 нафар фуқаро меҳнат миграциясидан Ўзбекистонга қайтиб келди. Уларнинг 70,8 фоизи (157 минг киши) эркаклар бўлса, 29,2 фоизи (64 мингдан ортиғи) аёллар. Мигрантларнинг 121,7 минг нафари (49,3 фоизи) Россиядан, 52,1 минг нафари (25,5 фоизи) Қозоғистондан, 17,5 минг нафари (11,2 фоизи) Туркиядан, 4,3 минг нафари (11,9 фоизи) Жанубий Кореядан ва 25,8 минг нафари бошқа давлатлардан қайтган.

    Маълумотларга кўра, қайтган мигрантларнинг 115 861 нафари (52,3 фоизи) қурилиш, 28 717 нафари (13,0 фоизи) қишлоқ хўжалиги, 20 154 нафари (9,1 фоизи) савдо ва хизматлар, 22 818 нафари (10,3 фоизи) саноат ва ишлаб чиқариш, 1 770 нафари (0,8 фоизи) таълим, соғлиқни сақлаш, 536 нафари (0,2 фоизи) давлат органлари, банк, молия, суғурта, 31 853 нафари (14,4 фоизи) халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ишлаган.

    Қайд этишларича, хориждан қайтган ушбу фуқаролардан 133,9 минг нафарининг бандлиги таъминланган. Жумладан,

    • 104,9 минг нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди;
    • 20,9 минг нафари касб-хунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашга жалб қилинди;
    • 3,9 минг нафарига субсидия маблағлари ажратиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашилди;
    • 4,2 минг нафарига тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш фаолияти учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали бандлиги таъминланди.
    2021 йилнинг дастлабки тўққиз ойи давомида меҳнат миграциясидан қайтиб келган, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқароларнинг 418 нафарига 163,1 миллион сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилди.

    Қайтган мигрантлар нима билан банд?

    Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда «Тадбиркор мигрант» лойиҳаси доирасида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилмоқда. Ҳисобот даврида хориждан қайтган 2 624 нафар (шундан Қорақалпоғистонда 281, Сирдарёда 279, Фарғонада 207, Наманганда 200, Сурхондарёда 173, Андижонда 165, Қашқадарёда 145, Хоразмда 130, Бухорода 133, Жиззахда 105, Навоийда 95, Самарқандда 57, Тошкентда 23 нафар) фуқаро Савдо-саноат палатаси ёрдамида тадбиркорлик курсларида ўқитилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбиркорликка ўқитилган меҳнат мигрантларининг 237 нафари ҳозирда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, уларнинг 90 нафарига (умумий 850,0 миллион сўм миқдорида) банк кредитлари ажратилган. Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан «Микрокредитбанк», «Agrobank» ва Халқ банки ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида 2021 йилнинг биргина май ойида 15 нафар фуқарога тадбиркорлик йўналишида кредит маблағлари ажратилган.

    Мавзуга доир: Чувалчанглар қироли. Миллиардер бўлишни кўзлаётган наманганлик собиқ мигрант ҳикояси

    Андижон вилояти Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи, 2017—2020 йилларда Россияда ишлаб қайтган Й.Абдуқодировга «Agrobank»нинг Шаҳрихон филиали томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилди — ҳозирда бу фуқаро чорвачилик фаолияти билан шуғуланмоқда.

    Шу ҳудудда истиқомат қилувчи, Россияда ишлаб қайтиб келган фуқаро М.Мўминовга ҳунарманчилик йўналишида «Agrobank» Шаҳрихон филиали томонидан 29 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда устоз-шогирд анъанаси доирасида икки нафар ишсиз ёшларга ҳунарманчиликни ўргатиб келмоқда.

    Шу туманда яшовчи Б.Йўлдошевга «Agrobank» Шаҳрихон филиали томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилган. У ҳозирда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, Андижон бозорларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бухоро шаҳрида яшовчи меҳнат мигранти Ш.Иброҳимовага Халқ банки Бухоро шаҳри филиали томонидан 25 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. Фуқаро ҳозирда ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, хизмат кўрсатиш (фитобар, реклама) фаолияти билан шуғулланмоқда.

    Шу ҳудудда яшовчи, Россияда ишлаб қайтган, ЯТТ очиб, паррандачилик билан шуғулланаётган О.Деҳқоновга Халқ банки Бухоро шаҳар филиали томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилган. У ҳозирда уч нафар ишсиз фуқарони иш билан таъминлаган.

    Б.Суннатов (хизмат кўрсатиш соҳаси) ва С.Рўзиевга (чорвачилик йўналиши бўйича) «Микрокредитбанк» Бухоро шаҳар филиали томонидан 75 миллион сўмдан имтиёзли кредит ажратилган.

    Жиззах вилояти Дўстлик туманида яшовчи меҳнат мигранти Ш.Сайдиевга Халқ банки Дўстлик филиали томонидан 33 миллион сўм ажратилган. Ҳозирди тикувчилик йўналишида оилавий корхона очиб, тўртта янги иш ўрни ташкил этган.

    Нукусда яшовчи, 2018—2021 йиларда Туркияга бориб ишлаб келган меҳнат мигранти Ж.Жузиковага «Agrobank» Нукус шаҳри филиали томонидан 36 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган. У ҳозирда шаҳар марказида «Бонжоур» номли гўзаллик салони очиб, тўрт нафар ишсиз қизни ишга олган.

    Шу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро Г.Казакбаевага «Agrobank» Нукус филиали томонидан 33 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳозирда фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фарғона вилояти Учкўприк туманида истиқомат қилувчи меҳнат мигранти Н.Камоловага Халқ банки Учкўприк тумани филиали томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилган. Ҳозирги кунда аёл ўз хонадонида «Ширин дунё ширинликлари» цехини очган, уч нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган.

    Шу ҳудудда истиқомат қилувчи, Россияда ишлаб қайтган М.Кишивалиева, А.Қўшоқов ва М.Абдуллаевага тикувчилик соҳасида фаолият юритиши учун Халқ банки Учкўприк тумани филиали томонидан 81 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилган.

    Урганч шаҳрида яшовчи меҳнат мигранти У.Сатиповага «Микрокредитбанк» Урганч филиали томонидан 33 миллион сўм маблағ ажратилган. Тадбиркорлик фаолиятини хизмат кўрсатиш соҳасида бошлаган. «Сатипова Умида Ҳунарманд Уста» МЧЖни очиб, ҳозирда саккиз нафар ишсизнининг бандлигини шартнома асосида таъминлаган.

    24.11.2021, 18:22   Изоҳ (0)   7005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 7 та янги автобус йўналиши ташкил этилади

    24.11.2021, 18:20

    Қашқадарёда қурилиши 4 йил аввал бошланган тиббиёт маскани ҳалигача битмагани маълум бўлди. Масъуллар бунга изоҳ берди

    24.11.2021, 18:05

    Навоийда коронавирусга қарши эмланмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатмоқчи бўлган директор жавобгарликка тортилди

    24.11.2021, 17:54

    «Оғриқли нуқта». Бухородаги «аҳволи қўрқинчли», беморни баттар касал қиладиган тиббиёт муассасаси ҳақида

    24.11.2021, 17:43

    Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш 1 декабрдан бутунлай тўхтатилади

    24.11.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    24.11.2021, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.