• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Оғриқли нуқта». Бухородаги «аҳволи қўрқинчли», беморни баттар касал қиладиган тиббиёт муассасаси ҳақида

    Бухоронинг Вобкент туманидаги «Пахтакор» оилавий шифокор пункти «Қўқин», «Роҳкент» ва «Гулистон» маҳаллаларида жойлашган етти қишлоқнинг салкам 9 минг аҳолисига хизмат кўрсатади. «Дарё»га мурожаат қилган аҳоли сўзларига кўра, шифохонанинг «аҳволи қўрқинчли» — зах, совуқ, деворлари нураган, таъмирталаб. «Дарё» мухбири мурожаатни ўрганиш учун мазкур шифокор пунктида бўлди.

    «Бу қўрқинчли шифохона беморни баттар касал қилади»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаатда, жумладан, шундай дейилганди: «Тиббиёт муассасаси уйимиздан анча узоқ бўлгани боис муолажаларни тўлиқ олиш учун кун бўйи шу ерда қолиб кетамиз. Аммо зах ва совуқ хоналар саломатлигини тиклаш мақсадида келган беморларга акстаъсир кўрсатади». Дарҳақиқат, 1979 йили колхоз меҳмонхонаси сифатида салобатли қилиб қурилган, 2007 йилда тиббиётга мослаштирилган бино хоналари совуқ — ташқарида ҳаво ҳарорати пасайганига қарамай, иситиш тизими ишга туширилмаган, бинонинг ҳар чеккасидан нам ва зах ҳиди анқийди; деворларнинг сувоқлари кўчиб, тўкила бошлаган.

    «Ёриқ ва ямалган поллар намликни янада кўп тортмоқда. Шу аҳволда ишлашга мажбурмиз», — дейди пештоқига «Ҳамширалар хонаси» деб ёзилган, лекин ичи пунктнинг бошқа хоналари каби совуқ хонада ўтирган 10 дан ортиқ ҳамширанинг бири. Кўриб турганимиз сўнгги бир-икки йилда юзага келган ҳолат эмас — ушбу шифокор пунктида 8-9 йилдан бери ишлаётган ҳамшираларнинг таъкидлашича, «йиллар давомида аҳвол ўзгармаган». «Биз оддий ҳамшира бўлсак, начора, кўниб ишлашга мажбурмиз-да», — дея биринчи ҳамширанинг фикрини тасдиқлайди бошқаси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундай зах, нам ва совуқ хоналар нафақат беморларнинг аҳволини оғирлаштириши, балки тиббиёт ходимларининг ўзини ҳам касал қилиши мумкин. «Гоҳида бир кунда уч марта муолажа олиши лозим бўлган беморлар билан кечки соат 21:00 гача қолиб, ишлашимизга тўғри келади. Бундай пайтда ўз соғлигимиз учун ҳам қайғурамиз», — дейди ҳамширалардан бири. Шифохонадаги ҳолат биринчи галда ходимлар учун ноқулайлигини бош шифокор Нафиса Ҳамроева ҳам тасдиқлайди: «Тўғри, ноқулай. Мен асли туман туғруқхонасида ишлардим, бу ерга эса уйимга яқинлиги учун келганман». Иложсизлик.

    Шифохона бир неча бор, жумладан, ходимлар пулига таъмирланган

    Ҳамшираларнинг сўзларига кўра, туман мутасаддилари ҳар йили икки-уч марта келиб, аҳволни ўрганади, шифокор пунктининг аянчли ҳолатини суратларга туширади ва бино таъмирланиши бўйича ваъдаларни бериб кетади. Камига бош шифокор Нафиса Ҳамроева масъул ташкилотларга 10 йилдан бери мурожаат қилиб келади, «лекин натижа йўқ».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу ерда ишлайдиган ҳамширалар бу жойни «иккинчи уйимиз» дейди — мутасаддиларнинг ваъадасига ишониб ўтираверсанг, «уй» охири тўкилиб тушиши мумкин, шу боис ходимлар жамоаси бир неча бор ойлик маошдан пул йиғиб («шу пулни масжидга ҳам ташлаймиз-ку», — дейди ҳамширалар), бинонинг ички қисмларини таъмирлатган.

    Дарвоқе, шифохона буткул эътибордан четда қолган дейиш ҳам тўғри эмас. «Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳам маблағлар ажратилган — шу маблағларга эвазига бинонинг том қисми, эшик-деразалар, эски ‘раковина’ ва қувурлар алмаштирилди, ҳожатхона таъмирланди», — дейди бош шифокор (аммо гўёки янгиланган «раковина»ни кўриб, йиғлагинг келади, қувурлар носоз, ҳожатхона ва ювиниш хоналари ҳам ачинарли аҳволда).

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унинг бу сўзларини Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шуҳрат Ражабов ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, 2019 йили томни янгилаш учун 70 миллион сўм, 2020 йили эса бино ичкарисини косметик таъмирлаш учун жами 40 миллион сўм ажратилган.

    Бундай бундай тиббиёт муассасалари битта эмас

    Вобкентда жами 18 та даволаш-профилактика муассасаси бор. Туман ҳокими Фарҳод Умаров «Дарё» мухбири билан суҳбатда шароити «Пахтакор» оилавий шифокор пунктиникига ўхшаш (қониқарсиз) тиббиёт муассасалари туманда бир эмас, бир нечта эканини яширмади. Масалан, хом ғиштдан қурилган «Воши», «Янгикент» ва «Чўрикалон» оилавий шифокорлик пунктларини ҳам янгилаш керак, «Ўзбакон», «Гулистон», «Пушмон» тиббий хизмат уйларининг бинолари ҳам «оғриқли нуқта» бўлиб турибди.

    «Барчаси жорий таъмирланишга келиб қолган. Уларни босқичма-босқич тўлиқ қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган», — деди ҳоким. Унинг таъкидлашича, ҳозиргача туман марказий касалхонасида 396 миллион сўм эвазига ҳушёрхона биноси қуриб, фойдаланишга топширилган, қарийб 1,5 миллиард сўм эвазига марказлашган кислород станция ишга туширилган. «Шоҳнигор», «Тераклик», «Найман» оилавий шифохона пунктлари тўлиқ қайта таъмирланган.

    Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шуҳрат Ражабовнинг қўшимча қилишча, «Пахтакор» оилавий шифокорлик пункти Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 апрелдаги «2021—2023 йилларда Бухоро вилоятининг Вобкент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида 2023 йилда республика бюджети ҳисобидан 1,2 миллиард сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниши кўзда тутилган.

    24.11.2021, 17:43   Изоҳ (0)   29117
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метросида жетонлардан фойдаланиш 1 декабрдан бутунлай тўхтатилади

    24.11.2021, 17:24

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    24.11.2021, 16:53

    Самарқандда контейнер ичидан икки нафар ишчининг жасади номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилди

    24.11.2021, 16:28

    «Шифокорлар менга ‘Ўлмасвой’ деб ном беришганди». Автоҳалокатдан мўъжиза туфайли омон қолган наманганлик 25 яшар депутат ҳикояси

    24.11.2021, 15:58

    «Аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик илдизини қуритиш йўлидаги курашда сизнинг олдингизда бўламан» — Саида Мирзиёева

    24.11.2021, 15:47

    Фарғонада маст эр 29 ёшли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

    24.11.2021, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.