• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энергетика вазирлиги Ўзбекистон нима учун электр энергиясини Қирғизистонга экспорт қилишини маълум қилди

    Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев «Севимли» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон нима сабабдан Қирғизистонга электр энергияси етказиб бераётгани ва бу мамлакат қишлоқ хўжалигига қандай ёрдам бераётганини маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати интервьюнинг тўлиқ матини эълон қилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон энерготизимлари параллел режимда ишлайди. Яъни электрлаштириш бошланганда Марказий Осиёда режалаштирилган даврда мана шу иккита энерготизим бир-бирини хусусиятидан, имкониятидан келиб чиққан ҳолда бир-бири билан уйғун ишлаши ва мавсумий нуқтаи назаридан бир-бирини қўллаб-қувватлаб туриши режалаштирилган.

    «Минг афсуски, кейин мана шу иш тизими бузилиб кетган эди. Охирги 3-4 йилда қўшни мамлакатларимиз энергия тизимлари билан ҳамкорлигимиз янада кучайиб, энг яхши режимларда ишлаганидек муносабатларга қайтиб келдик», — дейди Хўжаев.

    Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Қирғизистон энергия тизимида электр энергиясини ишлаб чиқариш, асосан, сув ресурсларига боғлиқ. Сув ресурсларига боғлиқлигини Ўзбекистонга ҳам салбий, ҳам ижобий таъсири бор.

    «Куз-қиш мавсумида Қирғизистонда энергияга бўлган талаб ортган даврда агар улар электр энергиясини кўпроқ ишлаб чиқариб «Тоқтогул» сув омборидан сувни кўпроқ чиқариб юборишса, кейинги йил баҳор-ёз ойларида мана шу сув ҳажмини тўлдиришга мажбур бўлишади ва ёзда сув чиқариш миқдорини кескин камайтиришга мажбур бўлишади.

    Албатта, бу бизнинг Фарғона, Андижон, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигига ўзини салбий таъсирини кўрсатади. Шунинг учун жуда узоқ вақт мобайнида мана ўзаро мавсумий энергия алмашинуви йўлга қўйилган эди. Гидроресурслардан фойдаланиш – кўпроқ ёз ойларида, иссиқлик электр станцияларидан фойдаланиш – кўпроқ қиш ойларида», — дейди у.

    Хўжаевнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда кузатилаётган сув танқислиги Қирғизистонда кузатилаётган сув танқислигидан бир мунча юмшоқроқ. У ердаги сув танқислиги жуда ҳам юқори нуқтага етиб келган. Яъни «Тоқтогул» сув омборидан сув чиқариш режими нормал равишда амалга ошириладиган бўлса, баҳор ойига келиб сув омбори тўлиқ бўшаб қолиш эҳтимоли мавжуд.

    «Шунинг учун биз жорий йил бошида Қирғизистон энергетиклари билан ўзаро 3 йиллик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлаганмиз. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган. Шунга кўра, мавсумий энергия алмашинуви йўлга қўйилган. Баҳорда ва кузда электр энергиясини биз уларга етказиб берамиз, улар эса бизга ёзда қайтариб беришади. Натижада бизнинг қишлоқ хўжалигимиз кўпроқ сувга эга бўлади ва аксинча, уларнинг сув омборларида қиш ойлари учун кўпроқ сувни сақлаш имкониятлари юзага келади», — дея қайд этади вазир ўринбосари.

    Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон энергия тизими Қирғизистон энергия тизимидан тўрт баробар катта. Яъни сентябрь ойларида Ўзбекистон етказиб берадиган ёки март апрель ойларида етказиб берадиган ҳажми мамлакат энергия тизимининг 1,5 кунлик истеъмолига тенг.

    «Унақа катта миқдорлар тўғрисида гап кетаётгани йўқ биз учун, лекин уларнинг энергия тизими 4 баробар кичкина бўлганлиги учун улар учун бу сезиларли аҳамиятга эга», — дея қўшимча қилади Шерзод Хўжаев.

    Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Қирғизистоннинг «Электр тармоқлари» компанияси 2021 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонга ва Қозоғистонга сув оқизиб юборилаётганини тасдиқлаганди. Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон билан 1,65 миллиард кВт/соат электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишув шартларини бажаришни бошлаган. Келишувга кўра, Қирғизистонга Қозоғистон томони 900 миллион кВт/соат, Ўзбекистон томони эса 750 миллион кВт/соат электр энергиясини етказиб беради. Бунинг эвазига Қирғизистон 2023 йилга қадар ёз ойларида икки мамлакатга сув юборади.

    Мавзуга доир: «Бухоро вилоятида аҳоли эҳтиёжига нисбатан 2 баравар кўп электр энергияси ишлаб чиқарадиган электр станциялари қурилади» — Шавкат Мирзиёев

    Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси нархи оширилиши мумкинлиги, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётгани, Ўзбекистонда 2023 йилда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция ишга туширилиши тўғрисида хабар берилганди.

    17.11.2021, 18:39   Изоҳ (0)   39375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 2021 йил якунига қадар Қозоғистонга бориши кутилмоқда

    17.11.2021, 17:06

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон ва Наманганда сезилди

    17.11.2021, 16:48

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    17.11.2021, 16:38

    Uzbekistan Airports Тошкент аэропортидан учиши керак бўлган рейсларнинг кечиктирилиши тўғрисида маълумот берди

    17.11.2021, 16:07

    Фото: Тошкентда 2021 йил ва 2020 йилда ёғган қор

    17.11.2021, 15:43

    Исматулла Иргашев Брюсселдаги Европа парламенти биносида Афғонистондаги ҳозирги вазиятга бағишланган брифингда иштирок этди

    17.11.2021, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.