17 ноябрь куни соат 16:17 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди, деб хабар қилади Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 320 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 4,6 баллга тенг бўлган.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилди:
- Хонобод туманида 3-4 балл;
- Қўрғонтепа туманида 3 балл;
- Жалақудуқ туманида 3 балл;
- Пахтаобод туманида 3 балл;
- Андижон туманида 2-3 балл;
- Хўжаобод туманида 2-3 балл;
- Андижон шаҳрида 2-3 балл;
- Избоскан туманида 2-3 балл;
- Булоқбоши туманида 2-3 балл;
- Учқўрғон туманида 2 балл;
- Олтинкўл туманида 2 балл;
- Асака туманида 2 балл;
- Норин туманида 2 балл;
- Марҳамат туманида 2 балл.
Изоҳ (0)