• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жо Байден ва Си Цзиньпин АҚШ-Хитой ўртасидаги рақобат, пандемия ва Тайван масалаларини муҳокама қилди. Онлайн учрашув 3,5 соат давом этди

    АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида видеоконференцалоқа учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Америка маъмуриятининг юқори мартабали вакили журналистлар учун махсус брифингда маълум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Бугун узоқ мулоқот сеанси бўлди, у кутилганидан кўпроқ давом этди, улар, тахминан, 3,5 соат суҳбатлашишди», — деди маъмурият вакили. Унинг сўзларига кўра, видеоконференция формати икки давлат раҳбарларига «телефон суҳбатлари чоғида чекланадиган  мулоқотни тўлиқ олиб бориш» имконини берган.

    «Суҳбат ҳурмат ва тўғридан-тўғри, очиқлик билан ўтди, деб айта оламан, аслида уларнинг аввалги суҳбатлари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин», — дея таъкидлади брифинг бошловчиси. «Учрашувнинг моҳияти шундан иборат бўлдики, икки давлат раҳбарлари АҚШ ва Хитой ўртасидаги беллашувни масъулиятли тарзда тартибга солиш ва ушбу рақобатнинг ҳимоя механизмларини қандай йўлга қўйишни муҳокама қилди».

    Қайд этилишича, АҚШ ва Хитойнинг онлайн саммитида ҳеч қандай ютуқлар бўлмаган, Вашингтон бу музокаралар алоҳида бурилиш ясашини кутмаяпти. «АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, бундай учрашувлар ўзига хос бурилиш нуқтаси бўлишини кутмаймиз», — деди вакил. У онлайн учрашув «масъулиятли рақобатни ривожлантириш» ва келажакда икки томонлама муносабатларнинг «барқарорлиги»ни сақлашга қаратилганини таъкидлади.

    Шунингдек, у онлайн саммитда Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпиада мавзусига тўхталиб ўтилмаганини айтди: «Олимпиадага келсак, бу мавзуга тўхталиб ўтилмади», — деди америкалик расмий.

    Байден ва Си Цзиньпин онлайн саммитда пандемияга қарши курашни ҳам муҳокама қилган. «Коронавирусга келсак, икки давлат раҳбарлари ҳам коронавирус, ҳам соғлиқни сақлаш хавфсизлиги бўйича кенгроқ масалалар ҳақида гаплашди. Президент келажакдаги пандемияларнинг олдини олиш муҳимлигини, глобал соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал этишда шаффофлик муҳим ўрин тутишини таъкидлади», — деди у. Байден, шунингдек, «йирик вакцина захираларига эга бўлган давлатлар» уларни бошқа мамлакатларга хайрия қилиши кераклигини таъкидлаган.

    Шунингдек, вакил Байден ХХРни АҚШ билан тузилган савдо битими шартларига риоя қилишга чақирганини айтди. Бундан ташқари Байден АҚШ «ягона Хитой» сиёсатини олиб бораётганини яна бир бор таъкидлаган. «Улар Тайван масаласини кенг муҳокама қилди», — деди расмий. Қўшма Штатлар Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорлик сақланиб қолишидан манфаатдор эканлигини аниқ қилиб айтган.

    Учрашув давомида АҚШ ва ХХР Эрон бўйича самарали мулоқотни таъминлаш бўйича фикр алмашган. «Эрон масаласи бўйича. Томонлар Эрон ядровий дастури бўйича қўшма ҳаракатлар режаси атрофида кутилаётган муҳокамалар, уларнинг умидлари, жараён самарали бўлишини таъминлаш усуллари бўйича фикр алмашди. Мен бошқа тафсилотларга берилмайман», — деди АҚШ ижроия ҳокимияти вакили.

    У Америка раҳбари хитойлик ҳамкасбини Пекинни Эрон нефтини сотиб олишни давом эттиришдан бош тортишга ундаяптими, бунда жумладан АҚШнинг ушбу соҳадаги бир томонлама санкциялари ҳисобга олиняптими, деган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади. «Албатта, АҚШ ўз санкцияларини қўллашда давом этиш мажбуриятини очиқ кўрсатмоқда», —деди брифинг бошловчиси ва муҳокама тафсилотларини ошкор қилишдан қочади.

    Бундан ташқари, у жорий АҚШ-Хитой саммитида Пекин томонидан гипертовушли қуролларни яратиш билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилган ёки йўқлигига, аниқлик киритишдан бош тортди. «Гипертовушли қуроллар мавзусида менда айтадиган ҳеч гап йўқ», — деди АҚШ расмийси.

    Бу Байден 2021 йил январида АҚШ президенти лавозимига киришганидан бери икки етакчи ўртасидаги биринчи расмий учрашувдир. Илгари улар хабарлар ва қўнғироқлар алмашишган. Байден ва Си Цзиньпин ўртасидаги сўнгги телефон мулоқоти 10 сентябрь куни бўлиб ўтган.

    Виртуал саммитни ўтказишга октябрь ойида, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ва Хитой Марказий комиссиясининг ташқи ишлар бўйича директори Ян Сзечи ўртасида ўтказилган музокаралар якунида келишилган. Сентябрь ойида Financial Times манбалари Си Цзиньпин Жо Байденнинг шахсан учрашиш борасидаги таклифини рад этганини маълум қилганди, бироқ Америка президенти ушбу маълумотни тасдиқламаган.

    Аввалроқ Хитой АҚШни Тайван билан расмий алоқаларини зудлик билан тўхтатишга, шунингдек, совуқ уруш менталитетидан воз кечиб, ХХРга хаёлий рақиб сифатида муносабатда бўлишни бас қилишга чақирганди.

    16.11.2021, 17:40   Изоҳ (0)   30509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден АҚШнинг 1,2 трлн долларлик инфратузилма режасини имзолади

    16.11.2021, 14:59

    Илон Маск Teslaнинг яна 930 миллион долларлик акцияларини сотди

    16.11.2021, 14:28

    Ким Чен Ин бир ойдан буён илк бор ОАВда кўриниш берди

    16.11.2021, 13:11

    Ливерпулдаги портлашдан сўнг, Буюк Британияда террорчилик хавфи даражаси оширилди

    16.11.2021, 09:31

    КХДР Германияни Корея ярим ороли сувларига ҳарбий кема юборгани учун қоралади

    16.11.2021, 07:49

    Арманистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан озод қилди

    16.11.2021, 07:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.