Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Абу-Даби Эрон билан ўзаро зиддиятли муносабатларини юмшатиш бўйича қадам ташлади, деб хабар беради «Iran.ru».

Фото: Armenia-news24

Фото: Armenia-news24

БАА президентининг дипломатик маслаҳатчиси Анвар Гаргашнинг маълум қилишича, Абу-Даби Эрон билан муносабатларидаги кескинликни камайтириш мақсадида конструктив қадамларни ташлаган.

Гаргашнинг сўзларига кўра, БАА томонидан кўрилган чоралар Эрон билан ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва можарога йўл қўймасликка қаратилган. Унинг айтишича, Бирлашган Араб Амирликлари ва Эрон бир-бирига бўлган ишончни мустаҳкамлаши ва бундан-да барқарор вазият томон ҳаракатланиши мумкин. Шунингдек, у қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш Эронга яхши бўлишини таъкидлаган.

«Можаро — бу конструктив йўл эмас, аксинча, дипломатия ва ўзаро ҳаракат — олдинга энг яхши йўл. Биз барча, ҳатто амирлик уришаётган мамлакатлар билан ҳам кўприк ўрнатиш мақсадида астойдил ҳаракат қиляпмиз», — дейди у.

Аввалроқ Эрон Форс кўрфазида ҳарбий машғулотлар бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Золфақар-1400 ўқув машғулотлари спикери адмирал Маҳмуд Мусавийнинг таъкидлашича, Уммон кўрфазидаги Эрон соҳилларида ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар мамлакатнинг ҳарбий қудрати ва душманларга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини намойиш қилиши керак.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди