Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган мактабгача таълим ташкилотларнинг ходимларига ходимларини ойлик маош берилмасдан келинаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги МТТлардаги ходимларга ойлик маош тўлаб берилмаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

Ўрганиш давомида Ўрта Чирчиқ тумани мактабгача таълим ташкилоти ходимларига 2021 йилнинг октябрь ойи учун ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмагани ҳамда шанба куни ишга жалб қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмагани аниқланган.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактабгача таълим ташкилоти ходимларига тўланиши лозим бўлган қарийб 540 миллион сўм ойлик иш ҳақи ундириб берилган.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи томонидан Меҳнат кодексининг 154-, 161- ва 157-моддалари (меҳнатга ҳақ тўлаш кафолатлари, иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари) талаблари бузилгани юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси (меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилган. Таъкидлаш керакки, жавобгарга нисбатан ушбу жазо тури қўлланилганда БҲМнинг 20 бараваригача миқдорда жарима (5,4 миллион сўм) солиниши мумкин.

Аввалроқ Қонликўлда тарбиячиларнинг норозилик акциясидан сўнг боғча мудираси лавозимидан четлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)