Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар қилди.
«Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради.
Масалан, бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришди.
Лекин Сурхондарё, Сирдарё (1 фоиздан) ва Хоразм (2 фоиз) вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолмоқда.
Шу билан бирга, Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантирилди», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режаларини бажарилишига жавоб бериши, ҳар бир вазирлик ва идора, вилоят ёки туман ва шаҳар ҳокими ўзига мажбурият олиши шартлигини таъкидлади.
Мавзуга доир:
- «Қозоғистондан келиб, Қозоғистонга қайтиб кетди». Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда кузатилган чанг бўрони ҳақида
- «‘Соғлом турмуш тарзи’ платформасига 60 миллиард сўм ажратилади» – Шавкат Мирзиёев
- «Республика кардиология марказларида даволаниш учун берилган барча имтиёзлар филиалларга ҳам тўлиқ татбиқ этилади» — Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)