Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди.
Президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилган.
Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилган.
Бундан аввал Қобул Турсунов соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани ҳамда бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)