Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятида 2021 йилнинг ўтган даврида ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 565 тага кўпайган. Бу ҳақида вилоят суди томонида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда «Халқ сўзи online».

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида ўрганилганида, ёшлар ўртасида жиноятлар сони ортиши асосан Андижон шаҳар, Андижон, Асака, Избоскан, Қўрғонтепа, Марҳамат, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида кузатилган.

«Аслида жиноят қайси ҳудудда содир этилишидан қатъий назар, унинг олдини олиш чорасини кўриш жуда муҳимдир. Сабаби, ҳар бир қонунбузарлик ортида бир ёки бир неча инсон тақдири туради. Ҳар бир жиноятчининг хатти-ҳаракати бевосита унинг оила аъзолари ва яқинлари руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, жиноятларнинг сонидан ҳам кўра уларнинг мавжудлиги ачинарлидир» – дейди Андижон вилоят суди раиси ўринбосари, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Фарҳод Ғаниев.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, вилоят миқёсида жиноятлар сони аксарият йўналишларда кескин ортган. Масалан, хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик 151 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 37 тага, 60 ёшдан ошган эркаклар жиноятлари сони 18 тага кўпайган.

Бу ҳолатлар асосан Андижон шаҳри, Асака, Андижон, Қўрғонтепа, Шаҳрихон, Марҳамат, Бўстон туманларига тўғри келишини ҳисобга олинса, ушбу ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишларни жонлантириш долзарб вазифага айланганини кўриш мумкин, дейилади хабарда.

Хабарда 2020 йили жиноятчилик сони қанча бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

Бундан аввал Тошкентда 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида қанча жиноятлар содир этилгани ҳамда Ўзбекистонда 2020 йилда вояга етмаганларнинг 500 нафардан ортиғи ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди