Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Яшнобод тумани «Тарновбоши» маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида наша ўсимликларини етиштирилаётганини аниқлади. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Жиноят-қидирув бошқармаси ходимлари икки нафар холис иштирокида маҳаллада жойлашган хонадонлардан бирини кўздан кечириш давомида наша ўсимлиги очиқдан-очиқ етиштириб келинганини аниқланган.
Хонадон эгасининг таъкидлашича, унинг турмуш ўртоғи ушбу гиёҳвандлик воситаларини сотиш учун эмас, истеъмол қилиш учун етиштирган.
Холислар иштирокида расмийлаштириб олинган 22 туп наша ўсимлиги Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган ва экспертиза хуслосасига кўра, улар каннабис эканини тасдиқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида хонадонидаги гултувакларда гиёҳвандлик воситаси етиштириб келган фуқаро ушлангани, Тошкент вилоятида томорқасини наша плантациясига айлантирган фуқаро қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)