• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Шоҳруҳ Хон 56 ёшда: Болливуд қироли иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар (видео)

    Шоҳруҳ Хон ижросидаги фильмни томоша қилмаган, ундаги қўшиқларни қўшилиб хиргойи қилмаган томошабинни ҳинд фильмлари мухлиси деб атаб бўлмайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2 ноябрь куни «Болливуд қироли» 56 ёшни қаршилади. Карьерасини 1992 йил «Девона» фильмидаги ижродан бошлаган актёр, 30 йиллик фаолияти давомида дунёнинг турли бурчагидан мухлис орттиришга, миллионлаб томошабинлар қалбини забт этишга муваффақ бўлган. 55 ёшга тўлганида дубайлик мухлислари шаҳардаги Бурж Халифа осмонўпар биноси орқали унга табрик йўллагани бунинг яна бир исботи.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ёши ўтаётган бўлса ҳам буюклигини йўқотмаган, Баччан ва Чакраборти ўйнаган ҳинд фильмлари ва ёш авлод ўртасидаги давр актёри ҳисобланган ижодкор, 1965 йил адвокатлар оиласида дунёга келган. Молия соҳасида бакалавр дипломини қўлга киритган актёр, фильмда суратга тушишга Бомбейга кўчиб келганидан кейингина қарор қилган. Ҳема Малини билан бирга рол ижро қилиш ҳақида шартнома имзолаганига қарамай, иштирокидаги «Девона» фильми биринчи бўлиб экран юзини кўради ва айнан мазкур лойиҳадаги роли сабаб Filmfare мукофотини қўлга киритади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Молиявий аҳволи 687 миллион долларга баҳоланадиган актёр, Filmfare мукофотини қўлга киритиш бўйича рекордсмен ҳисобланади. Туғилган куни муносабати билан ҳар бир роли хитга айланган Шоҳруҳ Хоннинг карьераси давомидаги энг яхши фильмлари ҳақида эслаймиз.

    «Ўғирланмаган келин»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Катта давлатларда ҳам кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради
    Рўйхатни «Ўғирланмаган келин» фильми бошлаб беради. Чунки айнан мазкур мелодрама энг яхши романтик ҳинд фильмларидан бири саналади. Режиссёр Адитя Чопранинг дебют иши нафақат Шоҳруҳнинг карьерасида янги босқични бошлаб берган, балки уни романтик фильмлар қиролига айланишига ҳам сабабчи бўлган. Режиссёр мухлислар Ражни романтик ижрода кўриниши кутилмаган актёр гавдалантиришини истаган. Бу вақтда Шоҳруҳ Хон арсеналида «ёмон йигит» роллари бўлган ва Адитя уни бошқача образда оммага кўрсатиб, ҳайрон қолдириши мумкинлигини билган. Бутун дунёда машҳурликка эришган мазкур фильм Filmfare Awards’нинг 41-тақдирлаш маросимида 14 номинация ва 10 мукофотни қўлга киритган. Фильмнинг нафақат қўшиқлари, балки иқтибослари ҳам ёд бўлиб кетган.

    Сюжетга кўра, ўз орзулари оламида яшайдиган ҳинд қизи Симраннинг ҳаёти Европага қилган саёҳатидан кейин буткул ўзгариб кетади. Шоҳруҳ Хон мазкур фильмда севгисига эришиш учун курашадиган ва бунинг учун қизнинг ота-онаси қалбидан жой олишга уринадиган қаҳрамонни гавдалантиради.

    «Ўткинчи дунё»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Яша, кул, бахтли бўл... Ким билади, эрта келадими, йўқми…
    «Ўткинчи дунё» фильми 2003 йилда Нью-Йоркда суратга олинган. Сюжетнинг таъсирчанлиги, актёрларнинг маҳорати ва фильм орқали томошабинга етказилган ғоянинг долзарблиги сабаб орадан салкам 20 йил ўтган бўлса ҳам фильм қайта-қайта томоша қилинади. Шоҳруҳ Хоннинг фильмдаги ролдан қуруқ қолиши ҳам мумкин эди. Суратга олиш жараёнининг бешинчи кунида актёр Каран Жоҳарга телефон қилиб, касал бўлиб қолгани сабаб суратга тушишда давом этолмаслигини билдирган. Бунга жавобан Никҳил Каран Жоҳардан Шоҳруҳ Хон тузалгунича кутиб туришни сўраган. Суратга олиш жамоаси Болливуд қиролининг буткул тузалишини 6 ой кутган.

    Сюжетга кўра, актёр гавдалантирган қаҳрамон, Нейна исмли қиз ва унинг оила аъзолари ҳаётига мўъжизадек кириб келади. Ўзини тутиши, ҳазилкашлиги ва ғамхўрлиги билан барчанинг, хусусан, Принти гавдалантирган қизнинг ҳам қалбидан жой олади. Ўз навбатида бола ҳам қизга бефарқ бўлмайди, аммо умри тугаб бораётгани сабаб туйғуларини яширишга, бу ҳам етмагандек Нейнани яқин дўсти Роҳитга унаштиришга мажбур бўлади. Турли эмоцияларни ҳис қилишга сабаб бўладиган фильмда Шоҳруҳ Хон гавдалантирган актёр вафот этади.

    «Девдас»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Сен аёлсан Чандрамукҳи. Ўзлигингни топ. Аёл бу она, сингил, завжа, дўст акс ҳолда эса у фоҳишага айланади. Сен бир оилани гуллатишинг мумкин Чандрамукҳи
    Ҳинд кинематографиясида алоҳида ўринга эга бўлган «Девдас» фильми 2002 йилда суратга олинган. Сюжетга кўра, актёр гавдалантирган қаҳрамон, бойлик инсон ҳаётидан кўра кўпроқ қадрланадиган одамлар сабаб бирга ўйнаб катта Пародан ажралишга мажбур бўлади.

    Турли табақага мансуб оилалар, фарзандларининг ҳаёти никоҳ ришталари билан боғланишига қаршилик қилади. Лондонга ўқиш учун кетган Девдаснинг ҳаёти ортга қайтганидан кейин ўзгариб кетади. Санжай Лила Бхансалининг «Оскар» мукофоти учун илгари сурилган мазкур фильми нафақат Шоҳруҳ Хон, балки Айшвария Рай ижодидаги энг яхши лойиҳалардан саналади.

    «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Ҳаётда бирор мақсадни кўзлаб, унга эришмоқчи бўлсанг, орзунгга етмоқчи бўлсанг, қалбингга қулоқ сол. Жавоб тополмасанг, кўзингни юмгин-да, ота-онангни кўз олдингга келтир
    Каран Жоҳар режиссёрлигида Амитабҳ Баччан, Жая Баччан, Шоҳруҳ Хон, Кажол, Ритик Рошан ва Карина Капур иштирок этган фильм 2001 йилда суратга олинган. Сюжетга кўра, бадавлат тадбиркор ўз рафиқаси билан Рахул исмли болани асраб олади. Тўққиз йилдан кейин уларнинг ўзи ҳам фарзандли бўлади — унга Роҳан деб исм қўйилади.

    Шоҳруҳ Хон ижросидаги тўнғич ўғил камбағал қизга кўнгил қўяди ва ота-онасидан яширинча унга уйланади. У ушбу қилмиши билан дўстининг қизини келин қилмоқчи бўлган отанинг режасини чиппакка чиқаради. Рахулдан ранжиган отаси уни меросдан маҳрум қилиб, уйдан ҳайдайди. У рафиқаси билан Лондонга кетади. Роҳан отаси ва акаси ўртасидаги зиддиятни бартараф этиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.

    «Вир ва Зара»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Мен маҳбус етти юз саксон олтинчи, қамоқ дарчасидан маъюс боқаман
    2004 йилда режиссёр Яш Чопра томонидан суратга олинган фильмда Шоҳруҳ Хон покистонлик қиз Зарани севиб қолади. Қиз отасининг гапидан чиқа олмагани сабаб у айтган одамга турмушга чиқишга мажбур бўлади. Шундан кейин Вирнинг ортга қайтишига тўғри келади. Аммо у жосусликда айбланиб, Покистондаги қамоқхонага олиб кетилади.

    Тақдир тақозоси билан озодликдан маҳрум бўлган қаҳрамоннинг «Мен — маҳбус 786» монологи аксарият мухлисларга яхши таниш. Қизиғи, мазкур монологни битта дублнинг ўзида ижро қила олган.

    «Менинг исмим Хон»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
     

    Менинг исмин Хон ва мен террорчи эмасман

    2010 йилда суратга олинган фильм турли дин вакиллари ўртасидаги низолар ҳаётни қанчалик мураккаблаштириши ҳақида ҳикоя қилади. Ҳиндистонлик Ризвон Хон оила қуриб, ишлаш мақсадида Америкага жўнаб кетади. Аспергер синдромидан азият чекадиган қаҳрамонга аксарият одамлар ғалати нигоҳ билан қарайди, аммо касаллиги севгисини топишга тўсиқ бўла олмайди. 2001 йилдаги терактдан сўнг Америкада мусулмонларга бўлган муносабатнинг кескин ўзгариши фильмда ўз аксини топади.

    Шоҳруҳ Хоннинг Кажол билан бу сафарги ҳамкорлиги ҳам «Ўғирланмаган келин, «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади», «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам» сингари муваффақиятли чиққан.

    «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Она бу бизни шу қадар севадиган зотки, вақти келса ҳатто ўзимиз ҳам у муҳаббатнинг қадрига етмаймиз. Она бу биздан яхши инсон дунёда йўқ деб айтувчи зотдир. Она бу бизни хурсандчиликга суюнадиган хафа бўлсак куюнадиган зот
    Каран Жоҳарнинг «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми 1998 йил суратга олинган. Ундаги воқеалар ривожи дўстлик ва севги каби инсоний ришталар бир-бирга чамбарчас боғлиқ эканига асосланади.

    Раҳул ва Анжели коллежда қадрдон дўст бўлсалар-да, уларнинг ҳаётида Тина исмли қизнинг пайдо бўлиши барчасини ўзгартириб юборади.

    Мавзуга доир:

    • Шоҳрух Хон, Амир Хон ва Болливуднинг кеч фарзандли бўлган бошқа юлдузлари (фото)
    • Фаолияти давомида 800 млн доллар ишлаб топган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ҳақида қизиқарли фактлар
    • Гўдакликдан Болливуддаги муваффақиятгача: Шоҳруҳ Хоннинг аввал эълон қилинмаган суратлари (фото)
    • Болливуд актёрларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)
    • Ҳинд киноси юлдузларининг севимли актёрлари (фото)

    03.11.2021, 12:10   Изоҳ (0)   86952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Уилл Смит ортиқча вазндан қандай халос бўлгани ҳақидаги 6 қисмли ҳужжатли сериални суратга олди

    02.11.2021, 13:23

    Муваффақиятли фильмларнинг давомида роль ижро этишдан бош тортган актёр ва актрисалар (фото)

    31.10.2021, 16:58

    Голливуднинг машҳур фильмларини суратга олиш жараёнида содир бўлган энг ғайриоддий ва қўрқинчли ҳолатлар (фото)

    30.10.2021, 11:48

    «Туташ тақдирлар» сериалидаги Раъно образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса ҳозир қаерда? (фото)

    27.10.2021, 15:46

    Бировга кўп, бошқаларга кам: Бош ролларни ижро этган актёрларга турлича гонорар тўланган машҳур фильмлар (фото)

    25.10.2021, 11:30

    Муҳаммадали Абдуқундузов: «Одамлар китоб ўқигани учун қатл этилган даврларни бошдан кечирдик, ҳозир китобхонларга машина бериляпти» (видео)

    24.10.2021, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.