• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Туташ тақдирлар» сериалидаги Раъно образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса ҳозир қаерда? (фото)

    2009 йил экран юзини кўрган «Туташ тақдирлар» сериали ўз даврининг энг шов-шувли лойиҳаси бўлганди. Режиссёр Замира Бегимқулованинг мазкур сериалида раққоса қиз Раъно ролини ижро этган дебютант Нафиса Мамадиёрова ҳам томошабинлар меҳрини қозонганди. Лекин актриса сериалдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг кўринмай кетди. Журналист Наргиза Муродова Нафиса Мамадиёрова билан суҳбатда бўлиб, кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Санъатни тарк этганим йўқ»

    —  «Туташ тақдирлар» сериали оммага тақдим этилгач, турмушга чиқдим. Ундан кейин ҳам бир-икки марта ролларга таклиф этишди. Аммо оилавий шароитим сабаб уларни рад этдим. Чунки турмушга чиққан аёлнинг ўзига яраша ширин ташвишлари кўп бўлади. Агар «декрет» таътилларини инобатга олмаса, ижодни тўхтатмаганман. Шунчаки бор эътиборимни ўз касбим — раққосаликка қаратганман.

    «Сериалда суратга тушишни истамагандим»

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — «Туташ тақдирлар» сериалида рол ижро этишим жуда қизиқ кечган. Ҳамма қизлар сериалда суратга тушишга интилса, мен бирор марта ҳам орзу қилмаганман. Фарғона давлат санъат билим юртини битириб, Ўзбекистон Қуролли кучлар ансамблида раққоса бўлиб ишлардим. Бир куни устозим Зиёда Мадраҳимованинг олдига режиссёр Замира Бегимқулова келиб, рол учун раққоса қиз излаётганини айтибди. Шунда устозим «Майли, қизларни кўринг, мос келганини айтарсиз», дебди. Замира опа анча вақт машғулотимизни кўриб, кейин Зиёда Мадраҳимовага менинг ташқи кўринишим маъқул келганини айтибди. Зиёда опа кулиб, «Мен ҳам сизга Нафисани тавсия қилмоқчи эдим», дебди. Рости, сериалда суратга тушишни умуман истамадим. Шунда устозим, «Мен ёнингда бўламан, раққоса қизнинг ички кечинмаларини очиб беришинг керак», деб тушунтиргандан кейин ролга рози бўлдим.

    «Отасиз ўсганим панд берди»

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Съёмка куни яқинлашган сари ҳаяжоним ортган. Чунки ўзимни ролда умуман тасаввур қилолмаганман. Замира Бегимқуловага «Нега мени танладингиз, сизни уялтириб қўйишдан қўрқяпман», деганимда «Қаҳрамоним худди сендек содда қиз, ташқи кўринишингнинг ўзи рол муваффақиятини таъминлайди», деганди. Суратга олиш жараёнлари осон кечмаган. Ҳаётда отасиз ўсганим учун ота билан қиз ўртасида қандай муносабат бўлишини билмасдим. Шу боис марҳум санъаткор Ҳошим Арслоновни бироз қийнаб қўйганман. Кейин йиғлаш саҳналари қайта-қайта суратга олинишига тўғри келган.

    «Ҳарбий инсонга турмушга чиқдим»

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    — Турмуш ўртоғим Аъзамжон ака ҳарбий бўлса-да, санъатни ҳурмат қилади. У инсон билан сериал суратга олинмасидан аввал танишганмиз. Муносабатларимиз жиддий бўлгани учун «Сериалга таклиф этишяпти, суратга тушсам қарши эмасмисиз?» деб розилигини олганман. Аммо сериал эфирга берилганда рашк қилган пайтлари ҳам кўп бўлган. Айниқса, томошабинлар тасодифан «Ферузбекка узукка кўз қўйгандек моссиз» дейишса, роса хижолат бўлардим. Қайнанам сериалдаги ролимни кўриб ёқтириб қолган. Баъзилар «Қайнанангиз фаолиятингизга қарши бўлмайдими?» деб кўп сўрашади. Бахтим шундаки, қайнанам санъацевар инсон. Ижод қилишим учун мендан ҳам кўпроқ қайғуради.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Нафиса Мамадиёрова ҳозирги сериалларни кузатасизми ва режиссёрлар рол таклиф этилса, қабул қиласизми, деган саволимизга қуйидагича жавоб берди.

    «Ростини айтсам, ҳозирги сериалларни умуман кузатмайман. Сабаби мен ишлайдиган ансамблда концерт дастурлари ва гастрол сафарлари ниҳоятда кўп. Ишдан келгач, ҳамма аёллар қатори уй ишлари билан бўлиб, сериал кўришга вақт топмайман. Илгари фарзандларим кичиклиги учун ролларни рад этгандим. Энди таклифлар бўлса, ўйлаб кўришим мумкин. Фақат рол раққосалик фаолиятимга яқин бўлиши керак. Ўғлим Исломбек 10 ёшда, қизим Рухсора 5 ёшда. Демак, энди сериалга суратга тушиш ҳақида ўйлаб кўрсам бўлади».

    Фото: Устози Зиёда Мадраҳимова билан

    Фото: Устози Зиёда Мадраҳимова билан

    Нафиса Мамадиёрова ижтимоий тармоқларда нима сабабдан фаол эмаслиги ва ташқи кўринишининг ўзгармаслиги сири билан ҳам ўртоқлашди.

    —Деярли интернетдан фойдаланмайман. Онда-сонда Telegram’даги хабарларга кўз югуртириб қўяман, холос. Қолган бирорта ижтимоий тармоқдан фойдаланишга зарурат сезмайман. Менимча, интернет вақтни ўғирлаб қўяди. Ҳаётда оддийликни яхши кўраман, гўзаллик салонига ҳам деярли бормайман. Худо берган гўзалликни ўзгартиришни истамайман. Балки ўзгармаслигимнинг сири шундадир.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Маълумот учун: Нафиса Мамадиёрова (Раҳматова) 1986 йил Фарғона шаҳрида дунёга келган. Оилада икки қизнинг кенжаси. 2010 йил Аъзамжон Мамадиёров билан оила қурган.

            Мавзуга доир: 

    • «Туташ тақдирлар» сериали актёрлари орадан 10 йил ўтиб учрашди (видео)
    • «Муҳаббат синовлари»даги Рухшона, «Опа-сингиллар»даги Насиба ва кинода «ярқ этиб», кейин кўринмай қолган бошқа қаҳрамонлар ҳозир қаерда? (фото)
    • «Темир хотин» ва «Тўйлар муборак» фильмлари юлдузи Дилором Қамбарова ҳозир қаерда? (фото)
    • 90 йиллардаги машҳур актриса Камола Умархўжаева ҳозир қаерда ва нималар билан банд?
    • «Тубанлик»даги Дилроз — актриса Зиёда Худойқулова нега кинони тарк этди? (фото)

    27.10.2021, 15:46   Изоҳ (0)   82945
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бировга кўп, бошқаларга кам: Бош ролларни ижро этган актёрларга турлича гонорар тўланган машҳур фильмлар (фото)

    25.10.2021, 11:30

    Муҳаммадали Абдуқундузов: «Одамлар китоб ўқигани учун қатл этилган даврларни бошдан кечирдик, ҳозир китобхонларга машина бериляпти» (видео)

    24.10.2021, 21:57

    Машҳур фильмларнинг суратга олиш жараёнида содир бўлган кўнгилсиз ҳодисалар (фото)

    24.10.2021, 11:47

    Британия қироллик оиласи вакиллари суратга тушган фильм ва сериаллар (фото)

    23.10.2021, 21:58

    «Изтироб ва қайғумни ифодалашга тил ожиз». Алек Болдуин отиб қўйган ҳамкасбининг ўлими билан боғлиқ ҳодисага илк бор изоҳ берди

    23.10.2021, 14:50

    Алек Болдуин суратга олиш майдончасида икки ҳамкасбини отиб қўйди. Оператор вафот этди, режиссёрнинг эса аҳволи оғир

    22.10.2021, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.