• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Муваффақиятли фильмларнинг давомида роль ижро этишдан бош тортган актёр ва актрисалар (фото)

    Агар фильм кассада муваффақиятга эришса, киностудиялар кўпроқ даромад олиш учун картинанинг кейинги қисмини суратга олишни бошлайди. Аммо актёрлар у ёки бу сабабларга кўра ҳар доим ҳам давомий фильмларда роль ўйнашга рози бўлмайди. Гарчи уларга миллионлаб гонорар таклиф қилинаётган бўлса ҳам. Масалан, Киану Ривз «Тезлик-2» жангари фильмини суратга олишдаги иштироки учун 12 миллион доллар ишлаб олиши мумкин эди, бироқ у сценарийни тушунмагани учун рад жавобини берди.

    Билл Мюррей

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Билл Мюррей «Хаёлот овчилари 3» фильмида суратга тушишдан воз кечди, чунки уни янги фильм ғояси умуман ҳайратда қолдирмади. Унга сценарий шунчалар ёқмадики, уни йиртилган ҳолда қайтариб берди ва «Ҳеч ким арвоҳлар ортидан қуваётган семиз чолларни томоша қилиш учун пул тўламайди», – деди.

    Линда Хемилтон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Линда Хемилтон «Терминатор 3: Машиналар исёни» жанговар фильмида роль ўйнашни истамади, чунки у дастлабки иккита фильмдаги қаҳрамони мукаммал тарзда ишлаб чиқилган ва Сара ҳеч қандай сабабсиз қайтарилмаслиги керак деб ҳисоблаган. Шунингдек, у ўқиган сценарий кўпроқ ўғли Жон Коннорга қаратилган бўлиб, актрисанинг қаҳрамони иккинчи даражали эди. Бу, албатта, унга ёқмади.

    Киану Ривз

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ажойиб актёрлар иштирокидаги бу абадий ва шиддатли триллер Сандра Буллокни жаҳон юлдузига, Киану Ривзни эса ҳақиқий жангари қаҳрамонга айлантирди. Картинанинг ўзи 30-37 миллион долларлик бюджет билан 350 миллион доллардан кўпроқ пул йиғди.

    Актёрлардан давомий фильмда роль ўйнашни сўрашганда, Буллок рози бўлди, лекин Ривз буни хоҳламади. Киануга «Тезлик-2»да иштирок этиш учун 12 миллион доллар таклиф қилинган. Аммо у Сандра билан ишлашни яхши кўришига қарамай, сценарийни тушуна олмаётганини айтди. Айтганча, «Тезлик»нинг давоми кассада муваффақиятсизликка учради, салбий баҳоларга сабаб бўлди, «Олтин малина»нинг «Энг ёмон ремейк ёки давомий картина» номинациясида 8 та мукофотга номзод бўлди.

    Рейчел Вайс

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Рейчел Вайс «Мумиё» фильмининг 3-қисмида суратга тушишдан бош тортишининг сабабларидан бири – суратга тушиш жараёнида Хитойга 5 ойлик хизмат сафари билан боғлиқ бўлган. Актриса ўша пайтда ўғлини дунёга келтирган ва уни узоқ вақтга тарк этишни хоҳламаган.

    Уилл Феррелл

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Эльф» – бу Рождество классикаси бўлиб, Уилл Феррелл учун унга қайтиш асл нусханинг мавқейини йўқ қилиш билан баробар эди. Актёр бундай қилмасликка қарор қилди, шунинг учун унга Эльф Бадди роли учун таклиф қилинган 29 миллион долларлик гонорардан ҳам воз кечди.

    Жа Рул

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрга бош роль учун 500 минг доллар эвазига «Форсаж» фильмининг иккинчи қисмида ўйнаш таклиф қилинганида, у рад жавобини берди. Жа Рул жанговар фильмда суратга тушишни ўйлаб кўрди, лекин охир-оқибат бу фикрини ўзгартирди, чунки у ўша пайтда Голливудда қолмаслигини ҳис қилди.

    Кети Холмс

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Қора рицар» фильмининг давомида суратга тушиш вақти келганида Кети Холмс лойиҳадан воз кечди. Гап шундаки, ўша пайтда «Сохта пул» комедияси суратга олинаётган ва актрисага ажойиб роль таклиф қилинган эди.

    Жим Керри

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жим Керри «Ниқоб» фильмининг давомида ўйнаш таклифини рад этган, чунки у ҳеч қачон давомий фильмларнинг катта мухлиси бўлмаган ва бир хил образни икки марта ўйнашга қизиқмаган. У бундай қарорга «Эйс Вентура: Уй ҳайвонларини қидириш» комедиясининг 2-қисмида ўйнаганидан кейин келган.

    Брюс Уиллис

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Брюс Уиллис «Чегарасиз 3» фильмида яна жаноб Чёрч ролини ўйнаши керак эди. Агар у рози бўлганида, 3 миллион долларга атиги 4 кунлик ишда эга бўлиши мумкин эди. Аммо Уиллис 4 миллион доллар гонорар сўради. Студия рози бўлмагани туфайли у лойиҳада иштирок этишдан бош тортди.

    Вин Дизель

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Вин Дизель «Форсаж» фильмининг иккинчи қисмидаги роли учун 25 миллион доллардан бош тортди. У буни студиялар асосан 1-қисмга алоқаси бўлмаган янги сюжетларни тарғиб қилишини ёқтирмаслиги билан изоҳлади. Актёр франшизага фақат 4-қисмда қайтишга рози бўлди. Кейин эса фильмлар сценарийсига таъсир ўтказиш шарти билан продюсер бўлди.

    Жоди Фостер

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жоди Фостер «Оскар» мукофотига сазовор бўлган «Қўзилар сукунати» триллерининг давоми – «Ганнибал» фильмида ФҚБ агенти Кларисса Старлинг ролини ўйнашни истамаслигини маълум қилди. Актрисага суратга тушишда иштирок этиш учун 20 миллион доллар таклиф қилинган эди.

    Майкл Китон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Майкл Китон нима учун Бэтмен франшизасини тарк этгани ҳақида оддий тушунтириш берди – бу янги «Бэтмен абадий» фильмининг сценарийси. У сюжетни «даҳшатли» деб ҳисоблади ва бу супер қаҳрамон билан алоқадор бўлишни хоҳламади. Унинг роли учун 15 миллион доллар таклиф қилинган эди.

    Робин Уильямс

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Робин Уильямс дастлаб «Оловуддин II: Жаъфарнинг қайтиши» фильмидаги жинга овоз беришга рози бўлди, лекин унинг овози тегишли маҳсулотларни реклама қилишда ишлатилмаслиги шарти билан. Бироқ кейинчалик актёр Disney студияси келишувга риоя қилмади, деб ҳисоблади ва келишмовчиликлар туфайли у охир-оқибат дубляж актёри бўлишдан воз кечди.

    Мавзуга доир:

    • Бировга кўп, бошқаларга кам: Бош ролларни ижро этган актёрларга турлича гонорар тўланган машҳур фильмлар (фото)
    • Серқирра ижодкорлар: суратга тушиш жараёнида куйлай олиш қобилиятини намоён қилган актёр ва актрисалар (видео)
    • Фото: Фильмларда бир вақтнинг ўзида бир нечта қаҳрамон ролини маҳорат билан ижро этган юлдузлар
    • Жаҳон киноси юлдузларини машҳур қилган фильмлар ҳозир қайта суратга олинса, актёрлар қандай кўринишда бўларди? (фото)

    31.10.2021, 16:58   Изоҳ (0)   27375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуднинг машҳур фильмларини суратга олиш жараёнида содир бўлган энг ғайриоддий ва қўрқинчли ҳолатлар (фото)

    30.10.2021, 11:48

    «Туташ тақдирлар» сериалидаги Раъно образи билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса ҳозир қаерда? (фото)

    27.10.2021, 15:46

    Бировга кўп, бошқаларга кам: Бош ролларни ижро этган актёрларга турлича гонорар тўланган машҳур фильмлар (фото)

    25.10.2021, 11:30

    Муҳаммадали Абдуқундузов: «Одамлар китоб ўқигани учун қатл этилган даврларни бошдан кечирдик, ҳозир китобхонларга машина бериляпти» (видео)

    24.10.2021, 21:57

    Машҳур фильмларнинг суратга олиш жараёнида содир бўлган кўнгилсиз ҳодисалар (фото)

    24.10.2021, 11:47

    Британия қироллик оиласи вакиллари суратга тушган фильм ва сериаллар (фото)

    23.10.2021, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.