Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида 1,8 миллиард сўмга курант қурилиши бошланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
Таққослаш учун, бу маблағ Чимбой туманидаги 26-сонли мактаб реконструкциясига, шунингдек, иккита мактаб филиали қурилишига етган бўларди, деб ёзмоқда «Anhor.uz» давлат харидлари порталида келтирилган маълумотларга таяниб.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрелида Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида 1,3 миллиард сўм маблағ эвазига флагшток бунёд этилиши режалаштирилганди. Бу ҳолат жамоатчилик кескин танқидларига сабаб бўлгач, вилоят ҳокими байроқ устуни ўрнатишдан воз кечди ва шу мақсадда мўлжалланган маблағни хароба ётоқхонага сарфлашини маълум қилди. «Ёнимиздаги ётоқхона хароба аҳволда бўлса-ю, биз устун қурамиз, деб халқнинг жиғига тегиб ўтирсак», — деган эди ўшанда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.
Изоҳ (0)