«Ўзбекистон темир йўллари» 2021 йилнинг 1 ноябридан республикага импорт ташувларида хом ашё ташиш учун 25 фоизлик чегирма жорий қилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг ахборот хизмати хабар қилди.
Бу рўйхатга кимё, озиқ-овқат ва саноат тармоқларида қўлланиладиган 114 турдаги хом ашё киритилган. Улар орасида гречка, какао дони, хлорид, цианид, турли бўёқ, антиоксидантлар ва бошқалар мавжуд.
Маълум қилинишича, чегирма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
25 фоизлик чегирмага эга бўлган товарларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)