Бухорода тадбиркорнинг 1,3 миллиард сўмлик маҳсулотини ўзлаштириб 2 та Damas, Toyota Hiace ва Isuzu сотиб олган корхона раҳбарига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда «П» қўшма корхонасининг Бухоро филиали раҳбари З.Ж. ўзига ишониб топширилган 1,3 миллиард сўмлик алкоголь ва салқин ичимликларни нақд пулга сотиб, пулларни корхона ҳисоб рақамига кирим қилмасдан талон-торож қилгани аниқланган.
У пуллар ҳисобидан турмуш ўртоғи ва ўзининг номига 2 та Damas, Toyota Hiace ва Isuzu русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентда 32,5 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисига жиноят иши қўзғатилди
- Фарғонада хусусий корхона ходимлари 4,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди
- Чинозда банкнинг салкам 1,5 млрд сўмлик кредитини нақдлаштириб, Malibu сотиб олган тадбиркорга қарши иш очилди
Изоҳ (0)