25 октябрь куни АҚШ томонидан хайрия сифатида Ўзбекистонга юборилган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 273 780 дозалик партияси олиб келинди, деб хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шундай қилиб, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 35 225 138 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

Ҳозирга қадар вакциналарнинг 25 101 646 дозасидан эмлаш жараёнларида қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Ўзбекистонга 1,2 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакцинаси келтирилган эди. 18 октябрь куни яна 526,5 минг доза Pfizer вакцинаси олиб келинганди. Июль ойининг охиридан то ҳозирги кунга қадар АҚШ Ўзбекистонга 5 миллион доза вакцина юборган.

Маълумот учун, мамлакатда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.