Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 октябрь куни Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, юқори ва қуйи қават булутлари ҳосил бўлади.
28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. 29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
27—28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳафта давомида ҳарорат кечалари 4-9 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат 7-12 даража илиққача пасаяди.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 26 октябрь куни 25 даражагача илиқ бўлади
Изоҳ (0)