Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилингани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Euronews телеканали Ўзбекистонда ўтказилган Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилингани ва мамлакатнинг амалдаги Президенти 90 фоиз овоз тўплаганини маълум қилган.
Марказий сайлов комиссияси эса ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
«Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилингани ҳақида хабар тарқатилмоқда. Бу хабар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Президент сайловининг дастлабки натижалари 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинишини яна бир карра эслатиб ўтамиз», — дейилади муносабатда.
Изоҳ (0)