• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз» — Алишер Қодиров мигрантларни солиққа тортиш таклифига изоҳ берди

    Президентликка «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров 21 октябрь куни тошкентлик сайловчилар билан учрашди. Учрашув сўнгида номзод ўзининг мигрантлар масаласида билдирган фикри ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгани юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Бу мавзу Андижонда кўтарилди. Андижондан қайтиб келганимиздан кейин мен хасталаниб ётиб қолдим. Шу вақтда менинг оилам, сайлов кампаниясидаги дўстларим мени интернетдан узишди. Лекин ўзим шу мавзу юзасидан турли фикрлар бўлаётганини тахмин қилдим», — дейди у.

    Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, у «бугун ижтимоий тармоқларда ўз постларини қўйишга тайёргарлик кўрмоқда».

    «Лекин бир нарсани айтишим керак. Мен сайлов бошланишидан олдин ҳам айтганман — ҳақиқат оғир ва аччиқ бўлади. Биз ёқиш учун ширин гапларни гапирмоқчи эмасмиз. Ўзбекистон бугун бир қатор муаммоларни ҳал қилиши шарт. Ва шу муаммолардан биттаси айнан миграция билан боғлиқ.

    Мен иккита масалани алоҳида айтганман миграциядан олдин. Биз яқин 10 йиллар ичида меҳнат ресурсларимизни хорижга экспорт қилишга мажбурмиз. Чунки Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш даражаси барча меҳнат ресурсларимизни Ўзбекистоннинг ичида иш билан таъминлаш имкониятини бермайди», — дейди Алишер Қодиров.

    Номзод Ўзбекистон «яқин минтақа давлатлар ва дўст бўлган давлатларнинг меҳнат бозоридаги бўшлиқлардан самарали фойдаланиши керак»лигини қўшимча қилди.

    «Андижонда айтган фикрларимнинг айнан шу қисмлари тушиб қолган. Фақат керакли қисмлари олинган, лекин шу гаплар ўша ерда ҳам айтилган. Мен айтяпман, биз ҳамон меҳнат ресурсларимизни хорижга экспорт қилишга мажбур эканмиз, иқтисодий ҳолатимиз шуни тақозо қилар экан, биз меҳнат мигрантларимизни мунтазам тайёрлаб боришимиз керак. Нимага? Биринчидан, ҳақ-ҳуқуқларини тўғри тушунадиган, ҳуқуқ ва мажбуриятларини англайдиган ва уларга риоя қиладиган фуқароларни тайёрлашимиз керак. Дунёнинг қайси чеккасида ишлашидан қатъи назар ўз ҳақ-ҳуқуқларини англасин. Ўзининг қадрига етсин. Мана бу бизнинг асосий вазифаларимиздан биттаси бўлиши керак», — дейди президентликка номзод.

    «Иккинчи масала, мен юқорида айтиб ўтган масала. Дунёнинг қайси чеккасида ишласа ҳам у Ўзбекистоннинг фуқароси. У дунёнинг қайси чеккасида ишлашидан қатъи назар ‘ватаним’, деб қайтиб келадиган жойи, мана шу жой бўлади», — дейди у.

    Алишер Қодиров Ўзбекистон пандемия даврида 100 триллион сўмга яқин маблағ сарф қилганини маълум қилди.

    «Ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш учун, уларнинг соғлиғини тиклаш учун сарфланди. Мен билмайман бошқа бир давлатда меҳрибончилик қилиб, ётқизиб даволатганини. Буни ҳам нотўғри тушунманглар. Масалан, Россияда бизнинг фуқаролар ётқизиб даволанди. Биз пул бердик. Биз шароит яратдик, фуқароларимиз изоляциясига пул тўладик. Уларнинг шароити учун Ўзбекистон пул тўлади. Мана шу ҳаракатларнинг ҳаммасига 100 триллион сўмга яқин пул кетди. Бу Ўзбекистоннинг маблағи. Бу маблағ осмондан тушгани йўқ. Бу маблағ Ўзбекистон фуқароларининг тўлаган солиқларидан иборат маблағлар», — дейди у.

    Алишер Қодиров «Ўзбекистоннинг фуқароси нафақат ўзининг қорни, балки Ўзбекистон, деб яшаши кераклигини» айтди.

    «Ўзбекистонда ишлаётганлар кўп ойлик олишаётгани йўқ. Ўйлаб қаралса, хорижга ким ишга кетади? Ўзбекистонда топаётган даромадидан кўнгли тўлмаган одам ишга кетади. Ўзбекистонда битта ўқитувчи 3—5 миллион сўм ойлик оляпти. Етяпти, деб ўйлайсизми? Албатта, етмаяпти. Шунинг учун хорижга ‘бундан кўпроқ топаман’, деб кетяпти. Биламан, у ўша давлатга бориб, солиқ тўлаяпти. Ўша давлатларнинг тараққиёти учун ҳисса қўшиляпти», — дейди номзод.

    «Бугун хорижда ишлаб юрган бизнинг фуқаромиз ўша давлатдан олаётган фойдасининг ўзига нисбатан 10 каррасини ўша давлатга кўпроқ фойда беряпти. Арзон бўлмаганда у давлатлар ҳеч қачон ишлатмаган бўларди. Ўзида ишламагани учун ишлатяпти. Мени ҳақорат қилиш мумкин. Лекин Ўзбекистонни ривожлантирайлик. Агар мени ҳақорат қилиш, сўкиш ҳисобига Ўзбекистон ривожланадиган бўлса, мен тайёрман», — дея қўшимча қилади Алишер Қодиров.

    Эслатиб ўтамиз, «Миллий тикланиш» партияси номзоди сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирганди. «Келинглар, энди яна ҳам ватанпарварроқ бўлайлик, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин», — деганди у.

    Мавзуга доир:

    • «Мигрантлар — фидойи фарзандларим». Шавкат Мирзиёев мигрантлар даромадини солиққа тортиш бўйича ўз позициясини маълум қилди
    • «Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми?» — Алишер Қодиров

    22.10.2021, 23:17   Изоҳ (0)   52747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон президентлигига беш номзод. Уларга қандай таърифлар берилганди?

    22.10.2021, 23:03

    Тошкент вилоятида 11 ёшли бола юк машинаси босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди (видео)

    22.10.2021, 22:15

    Тошкентда «Кальмар ўйини» асосида режалаштирилган ўйин ўтказилиши бекор қилинди

    22.10.2021, 21:37

    Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари иштирокида медиа-форум бошланди

    22.10.2021, 21:16

    Ислом Каримовнинг невараси Имон Ўзбекистондаги президентлик сайловида қайси партияга овоз беришини айтди

    22.10.2021, 20:37

    Шавкат Мирзиёев ДИИҲБнинг Ўзбекистонда президент сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари Оуэн Мерфи билан учрашди

    22.10.2021, 20:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.