Ўзбекистон ва дунё бўйлаб олинган сара суратларни намойиш этамиз.

Ирландиянинг Дублин шаҳридаги Феникс боғида кўпайиш мавсумида иккита буғу жанг қилмоқда.

Фото: AP Photo

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Қашқар (М-4) даҳасида жойлашган 5-мактаб биносидаги 519-сайлов участкаси.

Фото: Дилруҳ Исомиддинова

Вьетнамнинг Нинтхуан вилоятида яшовчи аҳоли балиқларни сотишдан олдин иссиқ қуёшда қуритмоқда.

Фото: Legion Media

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчасида хазонларни йиғаётган ободонлаштириш ходимлари.

Фото: Дилруҳ Исомиддинова

Шотландияда кийик ови мавсуми бошланди. Мавсум февраль ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Фото: Getty Images

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой ва Сергели туманларида қурилган янги йўлни кўздан кечирди. Шу ерда Президентга йўлсозлик, ободонлаштириш ва коммунал соҳаларда қўлланиладиган махсус техникалар намойиш этилди. Давлат раҳбари ушбу техникаларнинг бири билан яқиндан танишди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Пекиннинг Санлитун туманидаги савдо марказида Хитой Коммунистик партиясига бағишланган видеони суратга олиш пайтида қизил шарларни кўтариб юрган қатнашчилар.

Фото: Reuters

Гаитида зўравонликка қарши ғалаёнлар бўлиб ўтди. Шанба куни АҚШ ва Канададан келган 17 та насроний миссионери Порт-о-Пренсда ўғирлаб кетилган.

Фото: «ТАСС»

Тожикистонда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти мамлакатларининг ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Қримда десантларнинг қирғоққа ҳужум қилиш машғулотлари ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Нью-Йорк марказида акрил билан безатилган кўп қаватли фаввора ўрнатилди.

Фото: Getty Images

Соҳил хавфсизлик хизмати ходимлари Ливия қирғоғидан 35 миля узоқликда одамлар билан тўлган қайиқдан муҳожирларни қутқарди.

Фото: «ТАСС»

«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга тушган Ўзбекистон Қизил китобига киритилган жайрон.

Фото: Қорақалпоғистон экология қўмитаси

Чилида жамоат транспорти нархининг ошишига қарши норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Намойишчилар ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликни камайтириш чораларини талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images

Канаданинг Манитоба провинциясидаги кўлда жанжаллашаётган оқ айиқлар.

Фото: Legion Media

Манхэттендаги Trump Tower ташқарисида автомобилига ўтираётган АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп.

Фото: Reuters

Карачида пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд топган ойларини нишонлашга бағишланган байрамда қатнашаётган қизлар.

Фото: AFP

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Лондондаги Илмий музейда Глобал инвестиция саммити пайтида Билл Гейтс билан суҳбатлашди.

Фото: Getty Images

Москвада коронавирусга чалиниш ҳолатлари август ойига нисбатан тўрт баравар кўпайди. Суратда: Ленинградский темир йўл вокзалини дезинфекция қилиш жараёни.

Фото: EPA

Лондонда Денис Виленевнинг «Дюна» фильмининг навбатдаги премьераси бўлиб ўтди. Суратда: бош қаҳрамон ролини ижро этган Зендая.

Фото: EPA

Қоғоздан тайёрланган бош суяклари Неаполь марказидаги ҳайкалларда пайдо бўлди.

Фото: EPA

Камбоджанинг Чамкар-Ман қишлоғида волейбол ўйнаётган болалар.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: