• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳой, ер юткур!

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Ҳой, ер юткур!

    Хотун-қизларнинг байналмилал кунига бағишлаб

    Бу кун хотун-қизларнинг байналмилал байрам кунлари. Албатта, бу «муштипар»ларнинг кўнгилларини олмоқ ҳар бир белида белбоғи бор бўлған кишининг вазифасидир. Бироқ биз ҳайрондирмизки, қайси йўсун билан уларнинг кўнгилларини олиш керак? Биз бу нуқтани ўбдан ўйлаб кўрдик. Аммо ақли қосиримизға1 ҳеч бир эпақалик гап келмай, миямиз қотди.

    Тўғрисини айтканда (орада эшиткучи йўқми?), бу сочи узун, ақли қисқа анав-манавларга байрам қилишни ким қўюбдир?.. Тузук, хотун-қизларнинг сочлари узун, ақллари қисқа, бу ҳақиқат. Аммо ўзлари Худойи таолонинг ширин қилуб яратқан махлуқларидандирки, бу гап ҳам тўғри. Бинобарин, уларнинг ўйнаб-кулишларига рози бўлмаған одам хумсадир2. Бироқ масаланинг шу ерига тушунолмаймизким, бизнинг сочлик эшонларимизга бир йил ўн икки ой бўлса, шу ўн икки ойнинг ҳаммаси ҳам уларнинг байрамидир. Баҳор бўлса, шулон3 қайнатғали мозорға чиқсалар, ҳайит келса яна иш йирик бўлса, туғуриқ чиқса, яна байрам, тўй бўлса, бешик-белик, упа-элик, тўй устига тўй… Энди тағин нима керак, бу ер юткурларга.

    Ҳукуматчилик бўлғандан кейин кишининг тили қисиқ бўлуб, чурқ эталмас экан… Йўқса тунов кун… Халқ қозихонасида реч4 айткан «Жужунай сўфи» оғамизнинг сўзи нах бизнинг муддаомиз эди:

    Хотунларға ҳуқуқ, деб хотун-қизларимизни бузуб юбордилар, бу кунгача ҳуқуқсиз яшай билган хотун-қизлар бундан кейин ҳам яшай оладирлар. Хотун-қизларға ҳуқуқ олуб бергучи таъвиянинг кераги йўқ! — деди.

    Речни биз, халойиқ узоқ олқишладик, қози афанди бўлса ашад таъсиротидан5 ҳўнгир-ҳўнгир йиғлади. Орадан битта ҳуқуқчи чиқуб: «Бул киши хотуниға ҳуқуқ бериб оғзи куйди…» деб сўзлай бошлаған эди, уруб оғзини дабдала қилдиқ. Агарда сиз ҳам ҳуқуқ тарафдори бўлсангиз, сасиған оғиздан ачиған сўз чиқар деярсиз, ҳавола ба Худо6. Аммо сирасини сўзлаб ўтдик биз. Агарчандики7, фақирингиз бу байрамға бетараф қарайдир, шунинг учун бетарафона кенгашлар беришдан ҳам тоймайдир:

    1. Инқилоб тўполони билан хотун-қизларимизнинг паранжилари янгилаб берилсун.

    2. Ошни қирмоч олдирған учун ҳам баъзи бир оға-инилар «ҳасм»ларининг8 чангини қоқар эканларки, бу иш яхши эмасдир. Баъзи унча-мунча иш учун пахтасавар қилинмасун.

    Ихтор: 1. Бундан бошқа мавзуларда масалан, сўзингизни қайтарса, ижозатсиз кўчага чиқса, маҳсингизни тортмаса ва шунингдек, гуноҳдар воқиъ бўлса, шундоғ урингки, бадани унниқиб, мўматалоққа айлангунча қўймағайсиз.

    Ихтор: 2. Хотун-қизларни урадирган олат (мизроб) уч турлукдир: а) қамчи; иш вақтида сувлаб олинса, хотун уриш учун бундан яхши олат йўқдир; б) мушт ва тарсак; в) оёқ; бу олат мазрубани ётқузуб олғандағина ишка ярайдир, айниқса, пошнаси баланд этик бўлса… ўткуррак қайиноналар келин-кеватка ҳужум қилғанда ўқлоғи, ўғуч каби олатларни истеъмол қиладирларки, бу ҳам яхши усулдир.

    3. Хотунингиздан аччиғлансангиз, уни фақат мошхўрдага боғлаб, ўзингиз чойхона ва ошхоналарда мойлиқ паловни тушуринг. Хотун-қизға одоб беришда бул ҳам яхши усулдир (Аммо баъзи бир акалар хотунларини умр бўйи мошхўрдага боғлаб, ўзлари ҳамиша чойхонада қолур эканларки, айниқса, буниси фақирга кўб пором9 келадир). Ана бизнинг сўзимиз шул: ёқса сизга, ёқмаса ўзимизга.

    Ҳой, ер юткур! Киши-киши, юзингни бекит!..

    Абдулла Қодирий

    Ушбу мақола «Жулқунбой» тахаллуси билан «Муштум» журналининг 1924 йил, 8 март, 24-сонида чоп этилган.

    1 Қосир — қисқа, ожиз.2 Хумса — хунаса, ярамас.3 Шулон — бой, камбағал, бева-бечораларга бериладиган иссиқ овқат.4 Реч — нутқ, маъруза.5 Ашад таъсирот — қаттиқ таъсирланиш.6 Ҳавола ба Худо — Худога ҳавола.7 Агарчандики — гарчи.8 Ҳасм — душман; бу ерда: хотин9Пором — кўнгилдагидек, ёқимли, маъқул.

    19.10.2021, 22:19   Изоҳ (0)   64354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди

    19.10.2021, 22:15

    Тошкентда 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида қанча жиноятлар содир этилгани маълум қилинди

    19.10.2021, 21:16

    Сурхондарёлик пахтакорлар республикада биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарди

    19.10.2021, 20:41

    Ўзбекистонда Renault автомобилларининг якуний нархлари келаси ҳафта аниқ бўлиши маълум қилинди

    19.10.2021, 20:25

    «Ўткан кунлар»ни инглиз тилига ўгирган Марк Риз ваъда қилинган гонорар 5 ойдан бери тўланмаётганини билдирди

    19.10.2021, 20:10

    Тошкент шаҳрига Раҳматуллоҳ Сайфуддинов бош имом-хатиб этиб тайинланди

    19.10.2021, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17

    Қозоғистон армияси WhatsApp ва Telegram’дан фойдаланишни тўхтатади

    Қозоғистон | 18 август, 17:10

    Бундай велодром Ўзбекистонда биринчиси: 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.