Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманида 2 нафар ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитиш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилди.

Аниқланишича, 14 июнь куни тахминан соат 11:00 ларда Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида Lacetti ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган, Б.Х. ҳамда Cobalt ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Ш.О.лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.
Шундан сўнг Б.Х. йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан Cobalt автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х.га нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
ЙТҲлар статистикаси
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди.
2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
2025 йилнинг I чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Изоҳ (0)