Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида «Ан-Наср» 16 октябрь, шанба «Ал-Ваҳда» билан баҳс юритди.

Фото: «Ан-Наср»

Учрашувда тезкор гол киритилди. 7-дақиқада Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машариповнинг узатмасини голга айлантирди. Шундан Саудия Арабистони клуби яна 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, ушбу голларнинг иккитасини Машарипов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар Исмоил Матарнинг ягона голи эвазига ҳисобни қисқартиришга эришди.

Шу тариқа «Ан-Наср» БАА клубини мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди.

Қайд этиш керак, «Ал-Ваҳда» ўтган босқичда бошқа бир ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган «Шаржа»ни ортда қолдирганди.

ОЧЛ

1/4 финал баҳси

16 октябрь, шанба

«Ал-Ваҳда» БАА — «Ан-Наср» Саудия Арабистони 1:5

Голлар: 0:1 — 7 Ҳамдаллаҳ, 0:2 — 52 Машарипов, 0:3 — 56 Асири, 0:4 — 64 Машарипов, 0:5 — 76 ан-Нажеи, 1:5 — 90+2 Исмоил Матар.