«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов 15 октябрь куни Римдаги «Сант Андреа» шифохонасига ташриф буюрди.
Ўзбекистонлик футболчи «Ўйинчоқлар куни» муносабати билан шифохонадаги болаларга турли совғалар улашди.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов август ойида «Рома» билан 5 йиллик шартнома имзолаган. У «бўрилар» таркибида барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва та 4 голли узатмага муаллифлик қилди.
26 ёшли футболчи 2020 йилда «Ростов»дан «Женоа»га ўтганди. У генуяликлар сафида 2020/21 йилги мавсумда А Серияда 31 та ўйинда 8 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Мавзуга доир:
- Испаниянинг етакчи клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда
- Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати икки баробарга қимматлади. Осиёда фақат 5 футболчи ундан қимматроқ
- Қосимовлардан Шомуродовларгача. Ўзбек футболидаги сулолалар ҳақида
- Гейнрих, Шомуродов, Махсталиев. «Кичик мундиал»ларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урган футболчилар
Изоҳ (0)