Футбол бўйича Франция чемпионатининг 10-турида «ПСЖ» 15 октябрь, жума куни ўз майдонида «Анжер»ни меҳмон қилди.
Дастлаб меҳмонлар Анжело Фюлжениниг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Аммо парижликлар иккинчи бўлимда бунга Данилу Перейра ва Килиан Мбаппенинг голлари билан жавоб қайтариб, иродали ғалабани тантана қилди. Жамоага ғалаба келтирган голни Килиан Мбаппе 87-дақиқада 11 метрлик пенальтидан киритди. Шунингдек, Мбаппе ўйинда ўз номига битта ассистни ҳам ёздириб қўйди.
Қайд этиш керак, мазкур баҳсда «ПСЖ» ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар майдонга тушмади. Боиси улар ўйин куни терма жамоа сафидан қайтиб келганди.
Ғалабадан кейин «ПСЖ» 27 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Анжер» (16) эса 4-поғонани банд этган.
Лига 1
10-тур баҳси
15 октябрь, жума
«ПСЖ» — «Анжер» 2:1
Голлар: 0:1 – 36 Фюлжени, 1:1 – 69 Данилу Перейра, 2:1 – 87, пенальти Мбаппе.«ПСЖ» – Доннарумма, Дагба (Ҳакими, 72), Кимпембе, Керер, Диалло (Бернат, 63), Эррера (Дракслер, 72), Данилу Перейра, Верратти, Рафинья (Вейналдум, 63), Икарди, Мбаппе (Эбимбе, 90).
«Анжер» – Бернардони, Траоре, Манко, Тома, Кабо, Менди, Капел, Мангани, Фюлжени (Баокен, 77), Буфаль (Унаи, 77), Чо (Браими, 64).
Огоҳлантиришлар: Капел (85), Верратти (90).
Изоҳ (0)