Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 8-турида «Челси» 16 октябрь, шанба «Брентфорд» майдонига сафар қилди.

Фото: Getty Images

Брентфордда кечган ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилиб берди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Бен Чилуэлл кучли зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Ушбу ғалабадан кейин очколари сони 19 тага етган «аристократлар» яна пешқадамликка қайтди. «Брентфорд» эса 12 очко билан 7-ўринни банд этган.

АПЛ

8-тур баҳси

«Брентфорд» – «Челси» 0:1

Гол: 0:1 – 45 Чилуэлл.

«Брентфорд» – Райя, Ёргенсен, Янссон, Пиннок, Генри, Канос (Годдос, 72), Нергор, Йенсен, Онека (Форсс, 67), Тоуни, Мбемо.

«Челси» – Менди, Аспиликуэта (Жеймс, 89), Кристенсен, Чалоба, Сарр, Чилуэлл, Ковачич (Маунт, 65), Канте, Лофтус-Чик, Лукаку (Ҳаверц, 77), Вернер.

Огоҳлантиришлар: Ковачич (18), Канос (32).