Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Даврон Кабулов «Миллион»нинг февраль ойидаги концерти видеоси нима сабабдан ҳалигача чиқмаётганига изоҳ берди.

Фото: Instagram

«Бахт овчиси» сериалининг суратга олиш жараёни акс этган қисқа видео ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг танқидларига сабаб бўлмоқда. Ушбу видеода ўзига уй олиб бераётган ёши катта эркакка «ихтиёрини топшираётган» ёш аёл ҳақида гап кетади.

Болливуд юлдузи Кажол янги сурат билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Отабек Маҳкамов АҚШда ўтказилган ўзбеклар тўйида қора танли йигитнинг Озодбек Назарбековнинг «Анжанчасига» қўшиғига рақсга тушаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

«Ҳаётда ҳамма нарса бўлади, ҳатто биз ‘ҳеч қачон’ деб ўйлаганларимиз ҳам», демоқда Шаҳзода.

Фото: Instagram

Наҳиде Бабашли айни кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Хонанда Рухшона турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳруххоннинг «Tik Tok» қўшиғига ишланган клип тақдим этилди.

Муниса Ризаева номус ёки орсизлик танлови ҳақида мулоҳаза юритди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Луиза Расулова интервьюларидан бирида хонанда Каниза ҳақида кескин фикр билдирди.

Каниза актрисанинг ушбу сўзларига муносабат билдирар экан, ундан «Тилини қисқа қилишини» сўради.

Фото: Instagram

Лола қизи Аиша билан тонгги мулоқоти акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Умидахон синглисини туғилган куни билан қандай табриклагани акс этган видеони саҳифасига жойлади.