• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    15 килограммдан 43 килограммгача: ортиқча вазндан халос бўлишни уддалай олган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    Семизлик замонавий одамларни ўйлантираётган муаммолардан бири десак, муболаға бўлмайди. Бу масала машҳур аёлларни ҳам четлаб ўтмаган. Улар бошқа соҳа вакилларига нисбатан кўпроқ қоматлари ҳақида қайғуради. Қуйида ортиқча вазндан турли усуллар билан халос бўлган шоу-бизнес вакилларининг сўзларига қулоқ тутамиз.

    Зуҳра Солиева: «Ошқозонимни кестиришга мажбур бўлдим!»

    Фото: Зуҳра Солиеванинг шахсий архивидан

    Фото: Зуҳра Солиеванинг шахсий архивидан

    — Ҳаётда у қадар иштаҳали инсон эмасман, бундан ташқари, кунимнинг энг камида ўн соати ҳаракатда ўтади. Айни карантин даври кучайтирилган пайтда уйда чиқмай кунига 7-8 соат жисмоний машғулотлар билан шуғулландим. Энг алам қилгани бир грамм ҳам вазн йўқотмадим. Кейин билсам, бу ҳолатнинг сабаби бошқа экан. Шифокорлар гормонларимда жиддий муаммо борлиги ва бу стресслар натижасида юзага келганини айтишди. Ёшман, ғамни енга оламан деб ўйларканмиз, аммо у организмда ўз захирасини тўплаб бораверар экан. Шифокорлар камида қирқ кило вазн ташлашим кераклигини айтишди. Шу боис ошқозонни кичрайтириш амалиётига розилик бердим. Операциядан сўнг бир ойда 20 килограмм вазн йўқотдим. Аммо бундан кейинги жараён бироз секинлашар экан. Бу терининг таранг тортилиши билан боғлиқ. Насиб қилса, бир йилларда кутилган натижага эришаман.

    Муяссар Бердиқулова: «Соғлиғимни тиклаш учун оздим!»

    Фото: Муяссар Бердиқулованинг шахсий архивидан.

    Фото: Муяссар Бердиқулованинг шахсий архивидан.

    — Ҳақиқатан ҳам 3-4 йил олдин анча вазн тўплагандим. Бу ўз-ўзидан соғлиққа ҳам жиддий таъсир етар экан. Шу боис соғлиғимни тиклаш учун оздим. Диетага жиддий риоя қиламан, фитнес билан мунтазам шуғулланаман ва табиий гиёҳлар ёрдамида тайёрланган дамламаларни истеъмол қиламан. Бу усулда озиш қисқа муддатда натижа бермайди. Аммо турли дори-дармонларга нисбатан безарар ва хавфсиз ҳисобланади. Кейинги пайтларда юзингизни операция қилдирганмисиз, деб сўрашяпти. Юзимдаги ажинларнинг камайиши ва терининг тортилиши ҳам соғлом озишнинг самарасидир. Шу кунгача 25 кило вазндан қутулдим. Эндиликда шу натижани йўқотмаслик ниятидаман.

    Зиёда: «Ҳар куни югуряпман»

    Фото: Зиёда Қобилованинг шахсий архивидан

    Фото: Зиёда Қобилованинг шахсий архивидан

    — «Қандай оздингиз?» деган саволни ҳар куни эшитяпман. Оздирувчи дориларни истеъмол қилганим йўқ. Фақатгина ҳар куни югуриш йўлакчасида ками 30 ёки 60 дақиқа шуғулланяпман. Шу билан бирга, суюқлик кўп истеъмол қилиб, калорияга бой таомлардан тийиляпман. Вазн тўплаганим юзимда дарров сезиларди. Натижа у қадар юқори бўлмаса-да, одамларда семирибди, деган таассурот уйғонарди. Рости, қанча вазн йўқотаётганимни ҳисоблаётганим йўқ. Ўзимни енгил ҳис қиляпманми, демак, озяпман.

    Камола Орипова: «43 килога оздим, яна 10 кило ташлашим керак»

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    Фото: Камола Орипованинг шахсий архивидан

    — Шу кунгача кўп маротаба парҳез қилганман. Жисмоний машқларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаган. Шундан сўнг 2020 йилнинг 8 февраль санасида ошқозон кестириш операциясидан ўтишга рози бўлдим. Чунки ортиқча вазн туфайли қандли диабет, қон босими ва юрак оғриқлари пайдо бўлаётган эди. Операция 90 килограммдан кам вазндаги инсонларга қўлланилмас экан. Операциядан сўнг бир йил ичида 43 кило вазн йўқотдим. Шукрки, бу амалиёт фарзанд кўришимга ҳам салбий таъсир этгани йўқ. Яна 10 килога озишни режалаштиряпман.

    Нилуфар Усмонова: «Фақат парҳез билан натижага эришиш қийин»

    Фото: Нилуфар Усмонованинг шахсий архивидан

    Фото: Нилуфар Усмонованинг шахсий архивидан

    — Кўпчилик аёллар туғруқдан сўнг семиради. Менда ҳам ҳар бир фарзандимни дунёга келтиргач, вазн тўплаш билан боғлиқ муаммолар бўлган. Парҳез қилишим қийин. Шу боис кўпроқ сув, мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, тинимсиз спорт билан шуғулланаман. Чунки парҳезда ёғлар эриши пассив, жисмоний машқлар билан шуғулланганда эса фаол бўлади. Шу боис фақат парҳезнинг ўзи билан кутилган натижага эришиш қийин.

    Озода Нурсаидова соғлиғидаги муаммолар туфайли озишга киришган

    Фото: Озода Нурсаидованинг шахсий архивидан

    Фото: Озода Нурсаидованинг шахсий архивидан

    Хонанда 2015 йилда соғлиғидаги муаммолар сабаб озишга жиддий қарор қилган. У интервьюлардан бирида шундай деганди:

    «Туркияда лапаротомия операциясидан ўтиб қайтдим. Анчадан бери қийнаётган профессионал касаллик (мураккаб қўшиқлар куйланаётганда босим қоринга тушади) бўлган қорин чуррасини операция қилдирдим. Бунда ошқозонимнинг ҳам ярмини кесишга тўғри келган. Бугунги кунда қатъий парҳез туфайли деярли оддий сув билан кун ўтказяпман».

    Бугунги хонанда бир неча йил олдинги Озода Нурсаидовадан бутунлай фарқ қилади. Хонанданинг ташқи кўриниши 6 йил ичида катта ўзгаришларга учраган. Озода Нурсаидова ҳозирда соғлом овқатланишга амал қилади ҳамда фитнес билан мунтазам шуғулланади.

    Ҳосила Раҳимова: «Кунига икки соат югураман»

    Фото: Ҳосила Раҳимованинг шахсий архивидан

    Фото: Ҳосила Раҳимованинг шахсий архивидан

    — Инсон чирой учун эмас, эркин ҳаракатланиш учун ҳам ортиқча вазндан халос бўлиши керак. Чунки ёғлар инсон саломатлигининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Шу боис озишга жиддий қарор қилдим. Соғлом овқатланишга амал қиламан ва кўпроқ жисмоний машқлар билан шуғулланаман. Ҳар куни икки соат вақтимни югуришга сарфлайман. Ёғли, шўр ва ширин егуликларни истеъмол қилмайман. Кунлик рационимни, асосан, сабзавотли салатлар ва мевалар ташкил этади. Шу билан бирга, кўп сув ичаман.

        Мавзуга доир: 

    • Фотогалерея: Таниб бўлмас даражада озган машҳурлар
    • Юлдузлар озишдан олдин ва кейин
    • Ташқи кўринишидан кўнгли тўлмайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.10.2021, 14:34   Изоҳ (0)   127714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шаҳзода ўғлининг, Дилдора Ниёзова қизининг туғилган кунини нишонлади, Муниса Ризаева — «террорчини севиб қолган орган ходими», Севинч — бетоб

    12.10.2021, 22:44

    Актриса Кристен Стюартнинг малика Диана образидаги либослари (фото)

    12.10.2021, 14:50

    Бир вақтнинг ўзида ҳам истеъдодли, ҳам маҳоратсиз деб топилган актёрлар: «Оскар» ва «Олтин малина» мукофоти совриндорлари (фото)

    12.10.2021, 12:51

    Оч қоринга кокос ёғи, нонсиз тайёрланган бутерброд: Гвинет Пэлтроунинг сарвқоматлиги сири нимада?

    12.10.2021, 10:49

    Рассом вақт жуда тез ўтаётганини кўрсатиш учун машҳурларнинг ёшлиги ва ҳозирги суратларини бирлаштирди (фото)

    12.10.2021, 09:46

    Instagram: Дилдора Ниёзова ёлғиз аёл дардини куйлади, Шаҳзода Матчоновадан янги фотосессия, туғилган кунини нишонлаётган Мансур Агалиев

    11.10.2021, 22:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.