• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британия матбуоти Россия AstraZeneca формуласини ўғирлагани ҳақидаги мақолалар учун узр сўради

    Британия матбуоти Россия Оксфорддан коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг формуласини ўғирлаб, у асосида «Спутник V»ни яратгани ҳақидаги мақолалар учун узр сўради. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди (РТИФ) маълум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Ғийбат ва қалбаки маълумотлар билан донг таратган Британиянинг бир қатор сариқ газеталари кечирим сўрашга мажбур бўлди ва навбатдаги сохта маълумотларини инкор этди», — дейилади фонд хабарида.

    Таҳририят ходимлари аввалроқ тарқатилган РТИФ баёнотининг рад қилиб бўлмайдиган далиллари билан юзлашгандан сўнг ушбу қадамни қўйган.

    Фонднинг таъкидлашича, Daily Express ўз саҳифасида чоп этилган мақола нусхасини биринчи бўлиб бутунлай ўчириб ташлаган ва кейинроқ узр сўраган. The Sun’да чиқарилган мақоланинг асл нусхаси муаллифлари РТИФ баёнотидан иқтибослар келтириб матннинг қайта кўриб чиқилган версиясини нашр этган, шунингдек, фонднинг асл мақолада берилган маълумотни рад этувчи изоҳини чоп этган.

    «Daily Express нашри ‘Спутник V’ вакцинасининг ишлаб чиқарувчилари ўз дори-дармонларини яратишда Оксфорд университети формулаларидан фойдалангани ҳақида ёлғон маълумот тақдим этганини тан олди», — дейилади фонд хабарида. РТИФ бу ҳолатни Ғарб оммавий ахборот воситаларида «Спутник V»га қарши олиб борилаётган салбий кампания билан курашдаги навбатдаги ғалаба деб атади.

    The Sun 10 октябрь куни Россия «Спутник V»ни яратиш учун AstraZeneca вакцинасининг формуласини ўғирлаб кетгани ҳақида мақола эълон қилганди. Унда айтилишича, «россиялик айғоқчи» Оксфорд университети ва AstraZeneca инглиз-швед компанияси томонидан биргаликда ишлаб чиқилган формулани ўғирлаган.

    Нашрга кўра, Америка разведка хизмати маълумотларида Россия »Спутник V»да Оксфорддаги ишлаб чиқариш технологияларидан нусха кўчиргани айтилган. Газета манба кўрсатмасдан, махсус хизматлар бу ҳақда айрим вазирларга хабар берганини ёзди.

    РТИФ мақолага изоҳ берар экан, «бу аноним манбаларга асосланган қип-қизил ёлғон» эканини айтди. Фонд ушбу мақола «ҳеч қандай илмий маънога эга эмас» деган фикрда. Улар «Спутник V» инсон аденовируси асосида яратилганини, AstraZeneca вакцинаси эса шимпанзе аденовирусига асосланганини эслатиб ўтди.

    Худди шундай одам аденовируслари платформасидан Россиянинг Гамалея номидаги дори-дармон ишлаб чиқарувчи марказининг аввалги ишларида, жумладан, 2017 йилда Эбола ва 2019 йилда Яқин Шарқ респиратор синдромига (MERS) қарши вакциналар яратишда фойдаланилган, дейди РТИФ.

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров AstraZeneca’нинг айбловларини асоссиз деб атади. «Эсимда, AstraZeneca кўп ҳолларда тромбоз ва бошқа ножўя таъсирлар кўрсатганди. «Спутник V» билан эса ҳеч қачон бундай ҳолат бўлмаган», — таъкидлади ТИВ раҳбари.

    AstraZeneca вакцинаси векторли бўлиб, бунда SARS-CoV-2 вирусининг генетик маълумоти инсон организмига шимпанзеларга юқтирилган аденовирусга асосланган ташувчи томонидан етказилади. Вакцина 2020 йил июнь ойида ҳали синовлари тугамасдан туриб ишлаб чиқарила бошлаган, декабрь ойида Британия уни расман тасдиқлаган.

    Гамалея номидаги марказнинг «Спутник V» вакцина ҳам векторли, лекин у одамлар қабул қиладиган икки турдаги аденовирус асосида ишлайди. У 2020 йил 11 августда рўйхатдан ўтган. 2021 йилнинг март ойида марказ директори Александр Гинцбург Россия вакцинаси инглиз-швед вакцинасидан фарқ қилишини, «Спутник V»да тозалик даражаси анча юқори эканини айтган.

    Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди «Спутник V»ни ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланади.

    Мавзуга доир:

    • Россиянинг «Спутник V» вакцинаси Сербияда чиқарила бошлади. Уни яна қайси мамлакатлар ишлаб чиқаради?
    • Украина Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказишдан бош тортди

    13.10.2021, 16:41   Изоҳ (0)   9323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда COVID-ўлимлар бўйича янги антирекорд қайд этилди. Мамлакатда коронавируснинг янги тўлқини кузатилмоқда

    13.10.2021, 15:26

    Бразилия президенти инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда

    13.10.2021, 14:15

    Россия Марказий Осиё мамлакатларига АҚШ ҳарбийларининг жойлаштирилишини номақбул деб ҳисоблашини билдирди

    13.10.2021, 11:12

    Буюк Британия супермаркетларида озиқ-овқат тугаб қолди

    13.10.2021, 07:49

    «Тетчер даври»— Буюк Британиянинг чуқур иқтисодий тангликдан чиқиши. Аёл иродаси рамзига айланган «Темир хоним» — Маргарет Тетчер ҳақида

    13.10.2021, 07:34

    Ким Чен Иннинг жамоатчиликдан сир сақлайдиган хоббиси ошкор бўлди

    13.10.2021, 07:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.