Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган уйларнинг бирида 11 октябрь куни ёнғин юз бериб, бир киши вафот этди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар соат 09:50 да келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:53 да етиб бориб, ёнғин соат 10:03 да қуршаб олинган ва соат 10:25 да бартараф этилган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида 6 нафар фуқаро қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинган, 1 нафар фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Ёнғин оқибатида уйнинг, тахминан, 20-25 квадрат метр майдонда шифт ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)