Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
ЙҲХББ берган дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат 11 октябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида, «Пушкин» метро бекати яқинида юз берган. Оралиқ масофани сақламаслик оқибатида Captiva, «ВАЗ-2106», Lacetti, Cobalt, Spark автомобиллари олдинма-кетин тўқнашган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчасида 30 июль куни ҳам 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашганди. Ўшанда тўқнашув Captiva, Cobalt, Lada Vesta, яна бир Cobalt ва BMW X5 русумли автомобиллари иштирокида юз берганди.
Худди шундай ҳолат 2021 йилнинг бошида пойтахтнинг Учтепа туманида ҳам юз берганди. Масофа сақламаслик оқибатида Фозилтепа кўчасидаги «Боғишамол» истироҳат боғи рўпарасида учта Matiz, Damas ва Nexia олдинма-кетин тўқнашган.
Изоҳ (0)