• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экопартия «Навоийазот» дарёга заҳарли оқова сувларини чиқаргани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

    «Навоийазот»га қарашли қудуқдан дарёга зарарли моддалар чиқарилгани сабабли дарё суви заҳарланиб, кўплаб балиқлар нобуд бўлгани ҳақида хабар берганди. Ўз навбатида «Навоийазот» заҳарли оқова сувлари чиқарилганини рад этиб, бунда бошқа ишлаб чиқариш комплекслари, шу жумладан, балиқчилик хўжаликларини айблаган. Ўзбекистон Экологик партияси заводдан мазкур ҳолат бўйича жамоатчиликка тушунтириш беришини сўради.

    Фото: Давлат экология қўмитаси

    Фото: Давлат экология қўмитаси

    Маълум қилинишича, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (аналитик лаборатория) Кармана тумани экология инспекцияси инспекторлари ҳамда «Навоийазот» АЖнинг санитар лабораторияси мутахассислари томонидан дарёнинг олтита нуқтасига бориб ўрганилган. Ўрганишлар давомида дарёдаги ҳар хил турдаги балиқларнинг оммавий заҳарланиши юзага келгани аниқланган. «Навоийазот»га қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан олинган намуналар таҳлил қилинганда белгиланган меъёрлардан азот аммоний – 20 маротаба, азот нитрат – 2,5 маротаба, азот нитрит – 52,5 маротаба, хлоридлар – 7,22 маротаба, мис ионлари – 2,2 маротаба юқорилиги маълум бўлган. Ҳозирда тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб табиатга етказилган зарар ҳисобланмоқда.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 541-сон қарорига кўра, «Навоийазот» атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифаси, яъни юқори даражадаги хавфли объектлар қаторига киради.

    «Атроф-муҳитга хавф даражаси юқори бўлган бўлган бу корхонадан бунчалик кўп миқдорда хавфли кимёвий моддаларнинг очиқ табиатга чиқариб юборилиши биринчи галда қўпол қонунбузарлик ва шу билан бирга, корхона томонидан атроф-муҳит муҳофазасига эътиборсизликнинг яққол кўринишидир», — дейилади партия муносабатида.

    Партия корхонанинг табиатга зарар етказишида қандай камчиликларга йўл қўйилганини санаб ўтган:

    • Биринчидан, бу «Навоийазот» каби юқори даражада хавфли объектларда атроф-муҳитга чиқариладиган ҳар қандай чиқиндиларни тегишли тартибда назоратдан ўтказиш, бунинг учун доимий равишда экология соҳасига оид мутахассислар хулосаларини олиш йўлга қўйилмаганидан далолат беради. Бундай объектларнинг ўзида доимий ишлайдиган мана шундай механизм йўқлиги туфайли бундай ҳодисалар содир бўлмоқда. Энг ёмони бундай ҳолат шу каби бошқа корхоналарда ҳам кузатилмоқда.
    • Иккинчидан, экологик жиҳатдан хавфли объектлар томонидан атроф-муҳитга чиқарилаётган саноат чиқиндилари ҳамда уларнинг зарарини вақти-вақти билан кенг жамоатчилик иштирокида ўрганишлар олиб борилмайди, жамоатчилик эшитувлари ўтказилмайди. Шу боис ҳам қонунчилик ҳужжатлари орқали бундай таъсир чораларини кўришнинг аниқ механизмларини белгилаш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вақти етган.
    • Учинчидан, юқори даражада хавфли саноат объектлари томонидан атроф-муҳитга етказилган зарарларни қоплашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилиши ҳар доимгидан-да долзарб ҳисобланади. Шу ўринда экологик хавф-хатарларни суғурталаш механизмлари жорий этилиши алоҳида аҳамият касб этади.
    Таъкидланишича, Ўзбекистон Экологик партияси мазкур ҳолатни қаттиқ қоралайди. Шунингдек, партия «Навоийазот» масъулларидан ҳолат бўйича жамоатчиликка тушунтириш беришларини сўраган ва саноат чиқиндиларининг бу каби зарарлари нафақат экологияга, балки инсонларга ҳам зиён келтиришини эслатиб ўтган.

    Мавзуга доир: «Газ чиқиши кўринишидаги носозлик юзага келган». «Навоийазот»да юз берган портлаш тўғрисида расмий маълумот берилди

    11.10.2021, 11:24   Изоҳ (0)   16277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 12 октябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    11.10.2021, 11:09

    Тошкентда 5 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашди

    11.10.2021, 10:32

    Ўзбекистонда коронавируснинг ўрта даражасига чалинган беморни даволаш давлат бюджетига 15 млн сўмга тушмоқда

    11.10.2021, 10:16

    «Фалончининг боласи, пистончининг ҳайдовчиси экан деб юраверсак, инқироздан чиқмаймиз» — сенатор Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунсизликлар ҳа...

    11.10.2021, 07:49

    Видео: iPhone смартфони орқали топшириқ бераётган Шавкат Мирзиёев

    11.10.2021, 07:07

    Зомин миллий табиат боғининг ёнғин юз берган жойида арча кўчатлари экилмоқда (фото ва видео)

    10.10.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.