• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фалончининг боласи, пистончининг ҳайдовчиси экан деб юраверсак, инқироздан чиқмаймиз» — сенатор Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунсизликлар ҳақида

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарликлар, хусусан, инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари камайиши учун соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим, айни вақтда йўл инфратузилмасини ҳам яхшилаш керак. Бу ҳақда сенатор Ботир Матмуратов «Дарё» мухбири билан суҳбатда таъкидлаб ўтди.

    Ботир Матмуратов.

    Ботир Матмуратов.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сўнгги ойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул идораларнинг ушбу вазифага лойиқлигини шубҳа остида қолдирувчи бир неча ҳодиса рўй берди. Жумладан, Олмалиқ шаҳридаги рейд вақтида қоидабузарлиги учун тўхтатилган Malibu автомобили ЙПХ ходимига юқори турувчи масъул томонидан берилган буйруқ сабаб ҳеч бир чора кўрилмай қўйиб юборилгани жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

    Мавзуга доир: Олмалиқда ЙПХ ходими «25 марта радарга тўлаган» қоидабузар аёлни «Абдураззоқ ака»дан бўлган қўнғироқ сабаб қўйиб юборди

    Бундан аввал ҳам бир қатор ЙПХ ходимларининг таниқли автоблогерларни, улар йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланаётган бўлса-да, тўхтатгач, уларни таниб, ҳеч қандай чора кўрмай қўйиб юбориши билан боғлиқ бир неча ҳолатлар қайд этилган эди. Сенатор Ботир Матмуратовнинг фикрича, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва йўл-транспорти ҳодисасини содир этганлар, ким бўлишидан қатъи назар, жазоланиши лозим.
    Ярим кечаси баланд овоз чиқариб, жуда тез ҳаракатланаётган машиналарни кўриб, ‘бизда ҳуқуқ-тартибот органлари борми ўзи?’, дея ҳайрон қоламан. Минг афсуски, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг айрим принципсиз ходимлари ўзича каттакон ва бойваччаларнинг болаларини тартибга чақиришдан қўрқади.

    Кўчага радар қўй, камера қўй — ким қонун-қоидани бузаётганини топиб оласан. Қўрқиб иш қиладиган бўлсанг, сенга ишониб топширилган соҳанинг ўзи расво бўлади. Агар қўлингдан келмаса, жамоатчиликни чақир. Интернетга чиқиб кетсин — танқиддан одам уялади. Кўрдик-ку, боласининг ёмон ишлари учун ҳоким «қамчилаб» қўйилди-ку.

    Фалончининг боласи экан, пистончининг ҳайдовчиси экан деб юраверсак, бизда бу масалада инқироз бўлаверади. Афсуски, биз лоқайдлик қиляпмиз.

    Ботир Матмуратов, сенатор

    Сенаторнинг қайд этишича, оқибати аянчли йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишида айрим ҳолларда талабга жавоб бермайдиган йўл инфратузилмасининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Масалан, йўлларнинг носоз қисмларини айланиб ўтишга уриниб, ҳайдовчи қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетиши оқибатида юз бераётган ЙТҲлар ҳам кам эмас; айни вақтда айрим ҳайдовчилар ўз қоидабузарликларини ҳам айнан йўлларнинг сифатсизлиги билан боғлайди.
    Баъзи йўллар жуда ёмон аҳволда экани ҳақида интернетдан кўриб, ўқиб турибмиз. Нафақат ўз фуқароларимиз, балки чет эллик ҳайдовчилар ҳам йўлларимиз талабга жавоб бермаслиги ҳақида гапиряпти — бу уяладиган ҳолат.

    Айрим йўлларни бориб кўринг, ямайдиган қанча жойи бор — йўл таъмирловчилар чала иш қилади. Йўлларини қуриш, йўл белгиларини сақлаш масаласида қатъий интизом ўрнатилиши, бу масала жамоатчилик назоратида бўлиши лозим. Керак бўлса, парламент назоратида бўлсин.

    Ботир Матмуратов, сенатор

    Маълумот учун, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ўтган ҳафта бундан уч ой аввал Тошкентнинг марказий кўчаларида содир этилган ва ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган қўпол қоидабузарликларнинг иштирокчилари топилгани, шунингдек, охирги икки йил ичида рекорд даражада кўп қоидабузарлик содир этган қора Gentra ҳайдовчиси аниқлангани ҳақида хабар берди.

    Мавзуга доир: «Адолат» партияси тезликни оширганлик учун жаримани камайтиришни таклиф қилди. Мутахассислар ва жамоатчилик бунга қарши

    11.10.2021, 07:49   Изоҳ (0)   18983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: iPhone смартфони орқали топшириқ бераётган Шавкат Мирзиёев

    11.10.2021, 07:07

    Зомин миллий табиат боғининг ёнғин юз берган жойида арча кўчатлари экилмоқда (фото ва видео)

    10.10.2021, 23:59

    Тошкентда ёритиш чироғи устунига урилиб, ёнғин чиққан Lacetti’да икки киши вафот этди

    10.10.2021, 23:38

    Йиғинди гаплар

    10.10.2021, 23:23

    Навоийда 160 кг гўшт ветеринария-санитария талабларига зид равишда Тошкентга олиб кетилаётгани аниқланди

    10.10.2021, 23:17

    Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш хизматлари сўнгги 10 йилда 13 бараварга ошди

    10.10.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.